Sayt test rejimida ishlamoqda

Стенькина Мария Петровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Исследование и разработка теплозащитной одежды с функцией управляемой терморегуляции (“Бошқариладиган терморегуляция функцияли иссиқлик сақловчи кийимни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш”), 05.06.04 – Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 08 ноября 2017 г. № 1099-ЛС-О
Илмий раҳбар: Черунова Ирина Викторовна, техника фанлари доктори, профессор
Илмий маслахатчи:   Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ростов вилояти Шахти шаҳридаги Дон давлат техника университетининг Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик институти (филиал)  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, PhD. 03/29.10.2021.Т.101.03. 
Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқликдан ҳимоя қиладиган кийимларни лойиҳалашнинг янги усуллари ва жараёнлари асосида терморегуляция функцияси билан кийимларнинг функцияларини кенгайтириш ва хусусиятларининг самарадорлигини ошириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
"инсон – кийим - автоном функционал коммуникация воситалари – совитиш муҳити" тизимининг янги концепцияси яратилган бўлиб, унинг асосида инсон ва унинг хавфсизлиги учун зарур бўлган мобил электрон воситалари учун иссиқлик сақловчи махсус кийим ва терморегуляция қилинувчи асосий материал, унга нисбатан иссиқлик сақловчи пакет, иситиш тизимини жойлаштириш каналлари каби конструкциялари шакллантирилган; 
иссиқлик сақловчи махсус кийим материаллари пакетларининг термофизик хусусиятлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда одамнинг термал модели ишлаб чиқилган ва "Инсон-терморегуляция қилинувчи кийим – совутиш муҳити" тизими учун иссиқлик жараёнларини инсон организмининг термик реакцияларини локализациясини, чиқувчи иссиқлик оқимининг ўзгарувчанлик даражасини ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлган шамол босими таъсири каби омилларни ҳисобга олган ҳолда рақамли моделлаштириш амалга оширилган; 
мобил алоқа электрон воситалари учун (иситиладиган ва иситилмайдиган) иссиқлик сақловчи ғилофни сирт ҳароратининг совутиш муҳитининг ҳароратига, шамол тезлигига, намлик даражаси каби омилларга функционал боғлиқлиги аниқланган; 
турли ҳил материаллари учун гибрид контурли қизитиш материаллари (ГКҚМ)нинг термик қаршилиги тобелигининг материалнинг қалинлиги, ишқаланишга чидамлилиги, деформацияланиши каби хосслаларига боғлиқ ҳолда функционал моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошқариладиган терморегуляция функцияси билан иссиқликдан ҳимоя қилувчи кийимларни лойиҳалаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бошқариладиган терморегуляция функцияли иссиқлик сақловчи махсус кийим ва мобил электрон қурилмалари ғилофи таркибий қисмлари ва материаллар пакетларини лойиҳалаш услуби "Техноформ" ТПП МЧЖ корхонасида жорий этилди (1105/1-сонли, 2021 йил 28-декабрдаги расмий хати). Натижада, мазкур ассортиментни ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайтириш ва маҳсулот нархини импорт нарҳига нисбатан 1,4 баробар арзонлаштиришга эришилган; 
бошқариладиган терморегуляцияли иссиқлик сақловчи махсус костюмнинг яратилган конструкциялари, унинг пакет ва қисмларига материалларни бутлаш бўйича тавсиялар,  паст ҳарорат режимида иш шароитлари учун терморегуляция (кийимларни автоматик иситиш элементлари) тизимига эга бўлган махсус кийимлар "БВН инжениринг" МЧЖ корхонасида жорий этилди (271-сонли  2021-йил 29-декабрдаги расмий хати). Натижада кийим комплектини ишлаб чиқишда кийим деталларини рационал жойлашмасини қўлланилиши ва хомашё сарф ҳаражатлари камайиши ишлаб чиқариш самарадорлигини 5%га ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish