Sayt test rejimida ishlamoqda

Утемуратова Гулнарахан Хожаниязовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги ривожланишининг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Iqt26.
Илмий маслаҳатчи: Aрабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Бектемиров Aбдумалик, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мусагалиев Aжинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг трансформациялашуви шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги ривожланишининг методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
хизмат кўрсатиш соҳасида ДХШ лойиҳаларида рисклар еҳтимоллигини паст (РЕпаст≤0-2,5), ўрта (РЕўрта≤2,6-4,5) ва юқори (РЕюқори≤4,6-1) даражали гуруҳларга табақалаштириш орқали давлат ва хусусий сектор иштирокчилари ҳамкорлигини баҳолаш ўртадаги рискларни тақсимлаш ва уларнинг кўламини аниқлаш мезонлари асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги лойиҳасини баҳолашда дастлабки параметрларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда олинган кўрсаткичлар сезгирлигининг нисбий тавсифини ифодаловчи еластиклик коеффисийентининг мақбул қийматларини таъминлаш асосида самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги лойиҳаларини реализация қилиш ва самарадорлигини ошириш босқичлари ўртасидаги изчилликни таъминлаш асосида давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлиги ривожланишининг инвестицион фаоллигини ошириш таклифи асосланган;
ҳудуд инвестицион жозибадорлиги рейтинги ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш-ресурс салоҳияти, тадбиркорликни ривожланиш даражаси, истеъмол даражаси ва турмуш сифати ҳамда инвестицион риск салмоғининг интеграл кўрсаткичи орқали баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида жами кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги ривожланишининг методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасида ДХШ лойиҳаларида рисклар еҳтимоллигини паст (РЕпаст≤0-2,5), ўрта (РЕўрта≤2,6-4,5) ва юқори (РЕюқори≤4,6-1)даражали гуруҳларга табақалаштириш орқали давлат ва хусусий сектор иштирокчилари ҳамкорлигини баҳолаш ўртадаги рискларни тақсимлаш ва уларнинг кўламини аниқлаш мезонлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 13 июлдаги 02/22-02-11/11-996-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш давлат рискларини тизимлаштириш ва таснифлаш орқали давлат-хусусий шериклиги лойиҳаларини реализация қилишга тўсиқ бўлувчи омилларни аниқлаш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги лойиҳасини баҳолашда дастлабки параметрларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда олинган кўрсаткичлар сезгирлигининг нисбий тавсифини ифодаловчи еластиклик коеффицийентининг мақбул қийматларини таъминлаш асосида самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 13 июлдаги 02/22-02-11/11-996-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш давлат-хусусий шериклик лойиҳаси дастлабки параметрларининг таянч қийматдан четга чиқишини натижавий лойиҳа кўрсаткичларига таъсир даражасини аниқлаш асосида унинг самарадорлигини 25,0 %га ошириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклиги лойиҳаларини реализация қилиш ва самарадорлигини ошириш босқичлари ўртасидаги изчилликни таъминлаш асосида давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлиги ривожланишининг инвестицион фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 13 июлдаги 02/22-02-11/11-996-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш давлат-хусусий шериклиги йўналишлари ва воситаларини кенгайтириш асосида хизмат кўрсатиш соҳасининг стратегик салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш имконини берган;
ҳудуд инвестицион жозибадорлиги рейтинги ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш-ресурс салоҳияти, тадбиркорликни ривожланиш даражаси, истеъмол даражаси ва турмуш сифати ҳамда инвестицион риск салмоғининг интеграл кўрсаткичи орқали баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 13 июлдаги 02/22-02-11/11-996-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш шарт-шароитлари ва салоҳияти бўйича потенсиал заҳираларни аниқлаш асосида инвестицион жозибадорлик даражасини 1,5 мартага ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида жами кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини оширишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан республикада хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурлари ва «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 16 июндаги 14/689-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2027 йилга келиб хизмат кўрсатиш соҳасида жами хизматлар ҳажмини 49,5 % ва меҳнат унумдорлигини 34,9 %га ошириш имкониятларидан келиб чиқиб соҳа иқтисодий фаолияти асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish