Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Обид Мамаюнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолиятини такомиллаштириш йўллари», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt2419.
Илмий раҳбар: Исроилов Баҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммедов Мурод Муҳаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аҳолига ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолиятини очиб бериш ва уларни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимиздаги мавжуд барча сув ресурсларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг ягона марказлаштирилган сув балансини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган;
ичимлик суви таъминоти хизматлари учун белгиланадиган тарифларни ҳудудлар шароитлари ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ичимлик суви нархларини тасдиқлаш ваколатини маҳаллий Кенгашлар ваколатига бериш зарурлиги асосланган;
мамлакатимизнинг сув ресурсларини бошқариш тизимини автоматлаштириш ва ушбу соҳадаги барча бизнес жараёнларини рақамлаштириш тизимини йўлга қўйиш учун "Uzwater" биллинг дастури” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган;
ичимлик суви етказиб бериш ва оқава сувларни чиқариш хизматлари билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини шаклантириш мақсадида 3И-3М-3Т модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини тадқиқ қилиш асосида:
мамлакатимизда мавжуд барча сув ресурсларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг ягона марказлаштирилган тизимини яратиш ҳамда ягона сув балансини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5883 – сонли Фармонининг 1-банди, 2022 йил 22 июлдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги ЎРҚ-784 – сонли Қонуннинг 2-боби 7-моддаси 4 ва 5 бандларида ўз аксини топган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2021 йил 18 январдаги 01/1-153 – сон ва 2022 йил 18 августдаги 1/7-2303 – сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, бугунги кунда, республикадаги мавжуд барча сув ресурсларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида барча маълумотларни бир жойда тўплаш, уларни тўғри тақсимлаш орқали соҳани тизимли бошқаришга эришилган;
ичимлик суви таъминоти хизматлари учун белгиланадиган тарифларни ҳудудлар шароитлари ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ичимлик суви нархларини тасдиқлаш ваколатини маҳаллий Кенгашлар ваколатига ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074 – сонли “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ва 2022 йил 22 июлдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги ЎРҚ-784 – сонли Қонун 46-47 – моддаларида ўз аксини топган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2021 йил 18 январдаги 01/1-153 – сонли ва 2022 йил 18 августдаги 1/7-2303 – сон маълумотномалари). Маҳаллий Кенгашлар томонидан ичимлик суви таъминоти хизматлари учун тарифларнинг 2021 йилда қайта кўриб чиқилиши натижасида, корхоналарнинг даромадлари республика бўйича ўртача 2,5 бараварга оширилишига эришилган;
мамлакатимизнинг сув ресурсларини бошқариш тизимини автоматлаштириш ва ушбу соҳадаги барча бизнес жараёнларини рақамлаштириш тизимини йўлга қўйиш учун "Uzwater" биллинг дастурини жорий қилиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5883 – сонли Фармони ва 2022 йил 22 июлдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги ЎРҚ-784 – сонли Қонунида ўз аксини топган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2021 йил 18 январдаги 01/1-153 – сон ва 2022 йил 18 августдаги 1/7-2303 – сон маълумотномалари). "Uzwater" биллинг дастурининг амалиётга жорий қилиниши натижасида, ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий оқимларини самарали бошқариш, тушумларни ҳисобга олиш, истеъмолчиларга ўз вақтида ҳисобларни етказиш ҳамда маблағларни электрон тартибда ўндириш имкониятлари пайдо бўлди. Бунинг натижасида корхоналарнинг тушумлари 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 554 миллиард сўмга, 2022 йилда 250 миллиард сўмга ошишига эришилган;
ичимлик суви етказиб бериш ва оқава сувларни чиқариш хизматлари билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини шаклантириш мақсадида ишлаб чиқилган 3И-3М-3Т модели Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Ўзсувтаъминот” АЖ тизимига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2021 йил 18 январдаги 01/1-153 – сон ва 2022 йил 18 августдаги 1/7-2303 – сон маълумотномалари). Ушбу моделнинг соҳа фаолиятига жорий қилиниши натижасида, ходимларга вазифаларни талаб даражасида бажариш учун талабларнинг мақсадли қўйилиши, тизимдаги барча бизнес жараёнларини таҳлил қилиш, соҳани мунтазам равишда барқарор ривожлантириш ҳамда бошқарувни такомиллаштириш имкониятлари вужудга келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish