Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Худайназар Мухиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатида маънавий трансформация», 09.00.09 – Маънавий жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ss296.
Илмий раҳбар: Жалилов Aктам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Бахтиёр Aхтамович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Aҳмедов Ҳусниддин Aлиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатида маънавий трансформация масалаларини тадқиқ етиш орқали унинг мазмун-моҳияти ва йўналишларида бўлган ўзгаришларни давлатнинг умумий ижтимоий-сиёсий тараққиёти нуқтаи-назаридан таҳлил етишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ёшлар”, “ёшларга оид давлат сиёсати”, “маънавият”, “маънавий транформация” тушунчалари илмий тадқиқ етилиб, уларнинг таркибий хусусиятларини, ўзгаришларга мойиллигини аниқлашда жамиятимиз менталитети, қадриятлари, стереотипларининг ўзига хослиги билан бир қаторда давр талаблари (мураккаблиги, ноаниқлиги, сиёсий тасодифларга бойлиги, манфаатлар, мафкуралар хилма-хиллиги в.х.к.золар)ни ҳисобга олиш зарурлиги асосланган;
ёшларга оид давлат сиёсатининг давр талабидан келиб чиққан ҳолда миллий манфаатларни рўёбга чиқариш мақсадидаги трансформациялашуви натижасида ёшлар маънавиятидаги ижобий ва салбий жиҳатлар (хулқ-атвор+тафаккур+фаоллик)нинг ўзгариш тенденсиялари динамик ҳолатда бўлган ички ва ташқи: маданий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий омиллар билан боғлиқлиги очиб берилган;
ёшлардаги маънавий трансформациялашувни вертикал йўналишда ҳудудий ва маҳаллий, горизонтал йўналишда “шахс-жамият-давлат” тамойили ва манфаатлар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ етишда тизимли таҳлилнинг бошқарувчанлик ҳамда диагностик функсияларидан фойдаланиш муҳимлиги илмий асосланган;
ёшларга оид давлат сиёсатининг трансформациялашувида комплекс ёндашган ҳолда оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари ва таълим муассасалари ҳамкорлигининг нофаол ёшларда сиёсий, ҳуқуқий, интеллектуал, ижодий йўналишдаги салоҳиятини шакллантиришга оид имкониятлари ижтимоий-сиёсий жиҳатдан таҳлил етилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатида маънавий трансформация доирасида амалга оширилган тадқиқот иши натижалари асосида:
“ёшлар”, “ёшларга оид давлат сиёсати”, “маънавият”, “маънавий транформация” тушунчалари илмий тадқиқ етилиб, уларнинг таркибий хусусиятларини, ўзгаришларга мойиллигини аниқлашда жамиятимиз менталитети, қадриятлари, стереотипларининг ўзига хослиги билан бир қаторда давр талаблари (мураккаблиги, ноаниқлиги, сиёсий тасодифларга бойлиги, манфаатлар, мафкуралар хилма-хиллиги в.х.к.золар)ни ҳисобга олиш зарурлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 28-июлдаги 02/02/1220-сон далолатномаси). Натижада, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш, тарғибот-ташвиқот ишларни тўғри режалаштириш ва вақтдан унумли фойдаланишга хизмат қилган;
ёшларга оид давлат сиёсатининг давр талабидан келиб чиққан ҳолда миллий манфаатларни рўёбга чиқариш мақсадидаги трансформациялашуви натижасида ёшлар маънавиятидаги ижобий ва салбий жиҳатлар (хулқ-атвор+тафаккур+фаоллик)нинг ўзгариш тенденсиялари динамик ҳолатда бўлган ички ва ташқи: маданий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий омиллар билан боғлиқлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 27-июлдаги 4-13-23-2275-сон маълумотномаси). Натижада, агентлик томонидан ўтказилаётган “Беш муҳим ташаббус” бўйича тадбирларини ташкил етишда ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
ёшлардаги маънавий трансформациялашувни вертикал йўналишда ҳудудий ва маҳаллий, горизонтал йўналишда “шахс-жамият-давлат” тамойили ва манфаатлар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ етишда тизимли таҳлилнинг бошқарувчанлик ҳамда диагностик функсияларидан фойдаланиш муҳимлигига доир илмий-амалий таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-йил 
20-июлдаги 02/02-151-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда “Миллий тикланиш” демократик партияси сиёсий-ғоявий асосини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда назарий-методологик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish