Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгаров Нодир Джалоловичнинг
фан доктори (ДСc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Ped247.
Илмий маслаҳатчи: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибайева Гулжаҳон Йермекбайевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чизма геометрия ва чизмачилик фанларининг компютер анимацион модели талабаларда фазовий-визуал 3Д образларни босқичма-босқич шакллантириш,  «қўшимча реаллик» технологиясидан фойдаланишнинг ижодий график лойиҳа махсулотини яратиш ҳамда СТЕAМ технологияларини адекват трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикаси чизмачилик таълимида фазовий-визуал 3Д образлар, ижодий топшириқлар, образларнинг хусусиятлари, ҳамда бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг касбий кўникмаларини ривожлантириш босқичларини ривожлантирувчи-дидактик таълимни ташкил етиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни чизмачиликдан мустақил ўқув фаолиятига ижодий ёндашув, ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш истиқболларининг стратегиясини аниқлаш ҳамда талабалар ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари динамикасини қиёсий таққослаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги фазовий-визуал 3Д  образларнинг шаклланиш босқичлари ва атроф-муҳит ҳақидаги маълумотларни тўлдириш,  таъсирчанлигини кучайтириш, визуал майдонга ҳиссий маълумотларни киритиш ҳамда компютер анимацион обйектни текисликдаги статик тасвирни динамик тасвирга алмаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида фазовий-визуал 3Д образларни шакллантиришнинг методик тизими маълумотларнинг оптимал тузилмасини ишлаб чиқиш, ақлий ва ижодий қобилият ҳамда ахборот ўзлаштиришнинг  мантиқий босқичларини «қўшимча реаллик» технологиясига босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чизмачилик  ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
чизма геометрия ва чизмачилик фанларининг компютер анимацион модели талабаларда фазовий-визуал 3Д образларни босқичма-босқич шакллантириш,  «қўшимча реаллик» технологиясидан фойдаланишнинг ижодий график лойиҳа махсулотини яратиш ҳамда СТЕAМ технологияларини адекват трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Чизма геометрия» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлги 654-сонли буйруғига асосан берилган 654-109 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада чизмачилик ўқитишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил етиш ва замонавий педагогик технологияларни чизмачилик фанини ўқитишда қўллаш имкониятларини аниқлашга еришилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни чизмачиликдан мустақил ўқув фаолиятига ижодий ёндашув, ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш истиқболларининг стратегиясини аниқлаш ҳамда талабалар ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари динамикасини таққослаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Чизма геометрия» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлги 654-сонли буйруғига асосан берилган 654-109 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада компетентли ёндашув чизмачилик фанини ўқитишдаги ўзига хос назарий методологик ва амалий фаолият жиҳатларини аниқлашга еришилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни чизмачиликдан мустақил ўқув фаолиятига ижодий ёндашув, ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш истиқболларининг стратегиясини аниқлаш ҳамда талабалар ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари динамикасини таққослаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Чизма геометрия» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлги 654-сонли буйруғига асосан берилган 654-109 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак чизмачилик ўқитувчиларини тайёрлашда чизмачилик фанини ўқитишнинг педагогик моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги фазовий-визуал 3Д образларнинг шаклланиш босқичлари ва атроф-муҳит ҳақидаги маълумотларни тўлдириш,  таъсирчанлигини кучайтириш, визуал майдонга ҳиссий маълумотларни киритиш ҳамда компютер анимацион обйектни текисликдаги статик тасвирни динамик тасвирга алмаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Чизма геометрия» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлги 654-сонли буйруғига асосан берилган 654-109 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фанлараро ўқув машғулотидаги таянч тушунчаларнинг алоқадорлик кўрсаткичлари мезонларини аниқлашга еришилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларидафазовий-визуал 3Д образларни шакллантиришнинг методик тизими маълумотларнинг оптимал тузилмасини ишлаб чиқиш, ақлий ва ижодий қобилият ҳамда ахборот ўзлаштиришнинг  мантиқий босқичларини «қўшимча реаллик» технологиясига оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Чизма геометрия» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлги 654-сонли буйруғига асосан берилган 654-109 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish