Sayt test rejimida ishlamoqda

Соҳибова Зиёда Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси    ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фертил ёшдаги аёлларда мис ва рух танкислигининг клиник- лаборатор аспектлари”, 14.00.29 - Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib.1582.
Илмий раҳбар: Болтаев Камол Жумаевич, тиббиёт фанлари   доктори,  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Жарилкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маматов Сагынали Мурзаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғиз Республикаси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт университети. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фертил ёшдаги аёллар орасида рух ва мис микроэлементи танқислиги учраш даражаси, уни келтириб чиқарувчи ҳавф омилларини аниқлаш ва олдини олишнинг  клиник - лаборатор жиҳатларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мис ва рух микроэлементлари танқислигининг Бухоро вилояти  шаҳар ва қишлоқ ҳудудида яшовчи фертил ёшдаги аёллар орасида учраш частотаси ва клиник намоён бўлиш шакллари аниқланган;
фертил ёшдаги аёлларда кузатиладиган рух ва мис микроэлементи танқислигининг камқонлик ва камконликсиз кечиш шаклларининг клиник- лаборатор жиҳатлари солиштирма ўрганилиб, бу микроэлементларнинг гемопоэз тизими бузилишидаги аҳамияти асосланган; 
мис ва рух микроэлементи танқислиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда  ногематологик синдромлар намоён бўлиши ва уларнинг микроэлементлар танқислик даражаси билан боғлиқлиги асосланган;
мис, рух ва темир танқислиги мавжуд бўлган аёлларда уларнинг асоратланиши олдини олиш ва башоратлаш тамойиллари ишлаб чиқилган.       
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фертил ёшдаги аёлларда мис ва рух танкислигининг клиник- лаборатор аспектлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида:
фертил ёшдаги аёлларда мис ва рух танқислиги синдромини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқииқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Фертил ёшдаги аёлларда полидефицитли ҳолатларни эрта аниқлаш ва олдини олишни мувофиқлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 июндаги 8н-р/707-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномада фертил ёшдаги аёлларда кузатиладиган полидефицитли ҳолатлар, уларни келтириб чиқарувчи ҳавф омиллари, уни эрта аниқлаш ва олдини олишнинг клиник – лаборатор усулларини мувофиқлаштиришга хизмат қилган; 
фертил ёшдаги аёлларда мис ва рух танқислиги синдромини ўрганиш бўйича  олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси, Олот туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 8н-з/331-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, фертил ёшдаги аёлларда учрайдиган мис ва рух микроэлементлари етишмовчиги билан боғлиқ патологик ҳолатларни клиник-лаборатор усуллар орқали аниқлаш, беморларда касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволашнинг алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish