Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадиев Азизбек Марибжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чап томонлама ўткир йўғон ичак тутилишида хирургик даволаш ва реабилитация натижаларини яхшилаш йўллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib373.
Илмий раҳбар: Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Гуламов Олимжон Мирзахидович, тиббиёт фанлари доктори; Эгамов Юлдашали Сулейманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: коло-колоанастомоз билан комбинацияланган стомани шакллантириш усулини такомиллаштириш, шунингдек, хирургик реабилитацияни оптималлаштириш орқали йўғон ичакнинг чап томонлама ўсма ва ўсма бўлмаган генезли ўткир тутилишини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсма ва ўсма бўлмаган генезли йўғон ичакнинг чап томонлама ўткир тутилишида коло-колоанастомоз билан комбинацияланган стомани шакллантириш усули такомиллаштирилган;
йўғон ичакнинг чап томонлама ўткир тутилишида коло-колоанастомоз билан комбинацияланган стомани шакллантиришнинг клиник самарадорлиги асосланган;
хирургик реабилитациянинг реконструктив-тикловчи босқичини эртароқ муддатларда ўтказиш шартларига аниқлик киритилган ва асосланган;
экстраабдоминал усул билан амалга ошириладиган ва Гартман ташрихидан кейинги реконструктив-тикловчи аралашувларга нисбатан сезиларли даражада хавфсизроқ бўлган ҳамда кам травматикликни таъминлайдиган чап томонлама комбинацияланган колостомани бартараф этиш усули ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коло-колоанастомоз билан комбинацияланган стомани шакллантириш усулини такомиллаштириш ҳамда хирургик реабилитацияни оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Колостома қўйиш усули” такомиллаштирилган (Интеллектуал мулк агентлиги IAP 06816-сон иҳтиро учун патенти. 22.02.2022й.). Колостома қўйишнинг тавсия этилган усули самаралироқ бўлиб, анастомознинг етарли даражада механик пишиқлилигини ва физик герметиклигини таъминлаган. 
Шошилинч хирургияда йўғон ичак анастомозларини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқииқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Шошилинч хирургияда йўғон ичак анастомозларини шакллантириш усули, колостома қўйиш усули ва реконструктив-тикловчи оператив амалиётини ўтказиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 08-00341-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар Таклиф этилган тавсиялар коло-колоанастомоз билан комбинацияланган Т-шаклидаги стомани шакллантириш орқали ўсма ва ўсма бўлмаган генезли ЎЙИТ да хирургик тактикани оптималлаштиришга имкон берган; 
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг хирургия бўлимига ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 08-00341-сон маълумотномаси). Йўғон ичакнинг ўсма ва ўсма бўлмаган генезли ўткир тутилишида колоколоанастомоз билан комбинацияланган стома ҳосил қилиш усулини такомиллаштириш реконструктив-тикловчи ташрихларни ўтказиш вақтини 1-3 ойгача, специфик асоратларнинг частотасини 17,5% дан 2,6% гача, шунингдек ўлим частотасини 5,3% дан 2,6% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish