Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Шермат Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг тоғ олди шароитида қорабайир зотли тойларни жадал ўстириш технологияси”, 06.02.03 - Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2022.1.PhD/Qx 876.
Илмий раҳбар: Нурматов Аъзамжон Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали, PhD.06/09.07.2020.Qx/V.117.01.
Расмий оппонентлар: Шаптаков Эркин Суюнович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ҳафизов Иноят Исмоилович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг тоғ олди шароитида қорабайир зотли тойларни виночилик саноатининг иккиламчи маҳсулотларидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалардан фойдаланиб жадал ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда қорабайир зотли тойларни озиқлантиришда таркибида витамин Е, В1, В2, Р, РР, провитамин А, минерал моддалар сақловчи виночилик саноати иккиламчи маҳсулотларидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалардан фойдаланганлиги асосланган;
вино саноати иккиламчи маҳсулотларидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озуқани бир кунлик рационга ўртача 300-400 г. дан қўшиб бериш натижасида тажриба гуруҳидаги 24 ойлик тойларнинг тирик вазни 340,1 кг га етказилган, натижада назорат гуруҳига нисбатан 48,9 кг га юқори бўлганлиги исботланган;
вино саноати иккиламчи маҳсулотларидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озуқаларни тойлар организмида ҳазмланиш коэффициенти назорат гуруҳига нисбатан II тажриба гуруҳида протеин 2,53%, клетчатка 3,68%, ёғ 86,43% га юқорилиги аниқланган;
қорабайир зотли тойларни турли ўсиш даврларида қон таркибидаги шаклли элементларнинг ўзгариши ўрганилганда назорат гуруҳига нисбатан II тажриба гуруҳида эритроцитлар 1,06 ва 0,3х1012/л, лейкоцитлар 2,26 ва 0,6 х109/л, тромбоцитлар 4,67 ва 0,67 х109/л га юқори бўлганлиги исботланган;
тадқиқотлар натижасида назорат гуруҳидаги тойларда иқтисодий самарадорлик даражаси 7,35 фоизни ташкил қилган бўлса, иккиламчи узум маҳсулотларидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озуқа билан боқилган II тажриба гуруҳидаги тойларнинг иқтисодий самарадорлик даражаси 18,84 фоизни ташкил қилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг тоғ олди шароитида қорабайир зотли тойларни жадал ўстириш технологияси йўналишида олиб борган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
тойларни биологик фаол қўшимчалар ёрдамида жадал ўстириш технологияси Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Қорабайир” ҳарбий йилқичилик хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 28 июлдаги 02/23-310 рақамли маълумотномаси). Натижада 1 бош тойни жадал ўстиришдан олинган даромад 1718,0-1860,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси 15,72-18,12 фоизни ташкил этган;
тойларни биологик фаол қўшимчалар ёрдамида жадал ўстириш технологияси Тошкент вилояти Қибрай тумани “Саман само” наслчилик фермер хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 28 июлдаги 02/23-310 рақамли маълумотномаси). Натижада 1 бош тойни жадал ўстиришдан олинган соф фойда 228,9-280,9 минг сўмни, рентабеллик даражаси 15,38-17,79 фоизни ташкил этган;
тойларни биологик фаол қўшимчалар ёрдамида жадал ўстириш технологияси Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Йилқичилик ва от спорти федерацияси” да жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 28 июлдаги 02/23-310 рақамли маълумотномаси). Натижада 1 бош тойни жадал ўстиришдан олинган соф фойда 224,7-276,5 минг сўмни, рентабеллик даражаси 15,04-17,47 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish