Абдуллаев Ҳусниддин Ҳусен ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Биогаз олишнинг ахборот – бошқарув тизими», 05.01.02 – «Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3273
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қаландаров Палван Искандарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети DSc.03/26.05.2022.T.10.05.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илхом Ҳакимович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳайитматов Ўктам Турғунович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Энергетика муаммолари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш орқали биогаз олиш жараёнини ахборот – бошқарув тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан қайта ишлаганда биогаз чиқишига таъсир этувчи факторлар аниқланган ва тизимли таҳлилига асосида баҳоланган;
биогаз ишлаб чиқариш жараёнининг норавшан ва нейроноравшан математик моделлари ишлаб чиқилган;
ахборот-бошқарув тизимида биогаз олиш маълумотларини қайта ишлаш усулини танлаш асосида интеллектуал қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан биогаз олишда ахборотларнинг ноаниқлиги шароитида биогаз олишнинг бошқарув алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқотлари доирасида қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан биогаз олишнинг ахборот-бошқарув модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли хил қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан биогаз олиш жараёнида маълумотларнинг ноаниқлиги, параметрларнинг ўзгарувчанлиги ҳамда метан миқдорини оширишни ҳисобга олган ҳолда параметрларни бошқариш жараёнинг нейро-норавшан моделлари Қашқадарё вилояти «Биогаз» масъулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2022 йил 20 октябридаги №02-07-6168 сон маълумотномаси). Натижада биогаз таркибидаги метан концентрациясига таъсир кўрсатадиган параметрлар ўзгаришига мос равишда бошыариш объектининг оптимал функционал режимларини танлаш имконини берган;
ахборот-бошқарув тизимида биогаз олиш маълумотларини қайта ишлаш усулини танлаш асосида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш алгоритмлари Қашқадарё вилояти «Биогаз» масъулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2022 йил 20 октябридаги №02-07-6168 сон маълумотномаси). Натижада метан концентрацияси 55-60% дан 65-75% гача ошириш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан биогаз олишда ахборотларнинг ноаниқлиги шароитида биогаз олишнинг бошқарув алгоритми Қашқадарё вилояти «Биогаз» масъулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2022 йил 20 октябридаги №02-07-6168 сон маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самарадорлик 503.766 минг сўмни ташкил қилди, биогазнинг чиқиш давомийлиги 18 кунга оширишга эришилди ҳамда биогазнинг ёниши энергия самарадорлиги 10-12% га кўпайиш имконини берган.