Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Хилола Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро технологиялар трансферини ҳуқуқий тартибга солиниши”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Yu874.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Аҳмедов Азизхон, юридик фанлар доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро технологиялар трансфери ва унинг доирасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологиялар трансферини амалга ошириш, бунда трансфер технологик жамланма сифатида амалга оширилиши ва унинг ҳуқуқий механизмлари асосланган;
технологиялар трансфери доирасида шартномалар қўлланилиши тартиби ҳамда технологиялар трансфери шартномаси алоҳида шартнома сифатида асосланган;
интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш, бунда интеллектуал мулк, инновация ва технологиялар трансфери ҳамда рақамли реалликни эътиборга олган ҳолда комплекс тартибга солувчи ягона кодекс қабул қилиниши зарурати ва унинг асосий тамойиллари асослаб берилган;
давлат бюджети ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари трансферини тартибга солиш тамойиллари ишлаб чиқилган ҳамда уларни қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйиш зарурати асослаб берилган;
рақамли иқтисодиёт доирасида технологиялар трансферини амалга оширишда махсус платформалар яратилиши, уларнинг ҳуқуқий механизмлари ишлаб чиқилиши ва бунда виртуал юридик шахслар ҳамда сунъий интеллект асосида ўзини-ўзи ривожлантирувчи тизимлар фаолиятининг ҳуқуқий асоси ва чегарасини белгилаб бериш зарурати кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
технологиялар трансферини амалга ошириш, бунда технологик жамланма сифатида трансфер амалга оширилиши ва унинг ҳуқуқий меҳанизмларини белгилашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Инновацион фаолият тўғрисидаги Қонунининг 3- ва 21-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2022 йил 12 августдаги 04/11-11-133-сон далолатномаси). Ушбу таклиф технологиялар трансферини амалга ошириш жараёнининг ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштиришга хизмат қилган;
технологиялар трансфери доирасида шартномалар қўлланилиши тартиби ҳамда технологиялар трансфери шартномасини қонунчиликда акс эттириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасида ҳамда Инновацион фаолият тўғрисидаги Қонуннинг 23-моддасида эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2022 йил 12 августдаги 04/11-11-133-сон далолатномаси). Ушбу таклиф технологиялар трансфери халқаро миқёсда амалга оширилишининг шартномавий-ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлашга хизмат қилган;
интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш, давлат бюджети ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари трансферини тартибга солиш, рақамли иқтисодиёт доирасида технологиялар траснферини амалга оширишда махсус платформалар яратилиши ҳамда Глобал иннновация рейтингида мамлакат позициясини ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонларида эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 14 октябрдаги 8/1-5/66-28-сон далолатномаси). Ушбу таклиф мамлакатда технологилиялар трансферини тартибга солишни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish