Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдурашидова Гўзалхон Aкром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта-тўқимачилик кластерларида молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2509.
Илмий раҳбар: Пардаев Aбдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Aхмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мақсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта-тўқимачилик кластерларида молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулотларни сотишдан соф тушумларни 9011-“Тайёр маҳсулотларни сотишдан соф тушумлар” ҳамда 9012-“Ярим тайёр маҳсулотларни сотишдан соф тушумлар” номли алоҳида ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф етилган;
сотилган маҳсулотларнинг таннархини 9111-“Сотилган маҳсулотларнинг таннархи” ҳамда 9112-“Сотилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи” номли алоҳида ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф етилган;
асосий фаолият билан боғлиқ ҳолда оператив тарзда даромадни ҳисоблаш ва харажатларни назорат қилиб бориш учун маржинал даромадни аниқлаш таклиф етилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий натижаларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида “Фойда ва зарарлар тўғрисида”ги ҳисобот кўринишида шакллантириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик кластерларида молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳсулотларни сотишдан соф тушумларни 9011-“Тайёр маҳсулотларни сотишдан соф тушумлар” ҳамда 9012-“Ярим тайёр маҳсулотларни сотишдан соф тушумлар” номли алоҳида ишчи счётларида ҳисобга олиш таклифи “Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 27 декабрдаги 84-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 29 декабрдаги 03/22-910-сон маълумотномаси). Натижада Пахта-тўқимачилик кластерларида тайёр ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни сотишдан соф тушумлар тўғрисида жорий ва жамланма бухгалтерия ахборотларини шакллантириш имконияти яратилган;
сотилган маҳсулотларнинг таннархини 9111-“Сотилган маҳсулотларнинг таннархи” ҳамда 9112-“Сотилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи” номли алоҳида ишчи счётларида ҳисобга олиш таклифи “Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 27 декабрдаги 84-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 29 декабрдаги 03/22-910-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида корхоналарда сотилган маҳсулотлар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи тўғрисида аналитик бухгалтерия ахборотларини шакллантириш, сотилган маҳсулотлар таннархини таҳлил қилиб бориш имконияти яратилган;
асосий фаолият билан боғлиқ ҳолда оператив тарзда даромадни ҳисоблаш ва харажатларни назорат қилиб бориш учун маржинал даромадни аниқлаш таклифи “Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 27 декабрдаги 84-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 29 декабрдаги 03/22-910-сон маълумотномаси). Натижада Пахта-тўқимачилик кластерларида асосий фаолият билан боғлиқ ҳолда маҳсулотлар ҳажмини бошқариб бориш, оператив даромадларни ҳисоблаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ ўзгарувчан харажатларни назорат қилиш имконияти яратилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий натижаларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида “Фойда ва зарарлар тўғрисида”ги ҳисобот кўринишида шакллантириш таклифи “Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 27 декабрдаги 84-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 29 декабрдаги 03/22-910-сон маълумотномаси). Натижада Пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий натижаларини халқаро стандартлар талаблари асосида “Фойда ва зарарлар тўғрисида”ги ҳисобот шакли билан мослиги таъминланиб, хорижий инвесторлар учун зарур бўлган ахборотларни шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish