Икрамов Саидазим Адиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатит С вирусини аниқлаш учун ПЦР диагностикумни ишлаб чиқиш», 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2017.4.PhD/К79.
Илмий раҳбар: Азимова Шахноз Садиковна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Рахманбердиева Рано Каримовна, кимё фанлари доктори; Ошепкова Юлия Игоревна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гепатит C вирусини аниқлаш учун "Реал вақтдаги" маҳаллий ПЗР диагностикумни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гепатит C вирусининг 6 та генотипи нуклеотидлар кетма-кетлигини ўрганиш асосида унинг барча генотиплари учун умумий бўлган консерватив геном қисмлари аниқланган;
олинган маълумотларга асосланиб, янги олигонуклеотид праймерлари ва флуоресцент зондлар in silico лойиҳаштирилган ва синтез қилинган бўлиб, улар ёрдамида ГСВни гибридизацион-флуоресцент (RT-ПЗР) усули билан аниқлаш мумкинлиги кўрсатилган;
ГCВ RT-ПЗР тўпламлари учун праймерлар ва флуоресцент зондларнинг синтези амалга оширилган, тозалаш ва стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган;
вирус РНКси билан праймерларнинг ўзаро комплементар таъсирини кўпайтириш учун янги модификация қилинган нуклеотидлар ишлатилган;
тадқиқотлар давомида лойиҳалаштирилган ва синтез қилинган олигонуклеотид праймерлари асосида RT-ПЗР ўтказиш шароитлари танланган ва оптималлаштирилган, шунингдек битта пробиркада RT-ПЗР ўтказиш шароитлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқарилган "ПЗР-Детект-Гепатит C" тўпламнинг лаборатория синовлари ўтказилиб; унинг спецификлиги ва сезгирлиги ўрганилган ҳамда меъёрий-техник хужжатлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гепатит С вирусини аниқлаш учун ПЦР диагностикумни ишлаб чиқиш бўйича олинган маълумотлар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (FAP-01553-сон) "Гепатит C вируси РНКсини аниқлаш учун синтетик олигонуклеотидлар" фойдали моделига патент олинган. Натижада, гепатит C вируси РНКни аниқлаш усули ишлаб чиқилган ва синтез қилинган синтетик олигонуклеотидлар ЎзР патенти билан ҳимояланган;
ишлаб чиқилган ПЗР “ПЦР-Детект – Гепатит С” диагностик тўплами Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги "Дори воситалари, тиббий маҳсулотлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК да рўйхатдан ўтказилган (Гувоҳнома №TB/M00620/10/22 28.10.22).