Sayt test rejimida ishlamoqda

Айсачев Абдулфотих Абдулфаизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш самарадорлигини статистик баҳолаш (Андижон вилояти мисолида)”, 
08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2021.2.PhD/Iqt 939.
Илмий раҳбар: Мадрахимов Улуғбек Абдухалилович , иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш самарадорлигини статистик баҳолаш ҳамда истиқболли йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тизимли статистик баҳолаш услубини қўллаш ҳисобига ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғида илк бор динамик жараёнларни ҳаққоний баҳолаш қамровини кенгайтирувчи жамлама статистик кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
кўп омилли статистик таҳлил усулларидан фойдаланиш асосида ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги  субъектлари самарадорлигини статистик баҳолашнинг интеграллашган кўрсаткичлари (жамлама, интеграл, хусусий ва натурал) таклиф этилган;
қишлоқ хўжалиги соҳасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини ифодаловчи статистик кўрсаткичлар тизимининг  “кўп ўлчовли ўртача кўрсаткичларининг комплекс модели”  таклиф этилган;
қишлоқ хўжалиги  тармоғи асосий ривожланиш тенденцияларидаги натижавий кўрсаткичлар (ялпи ҳосил, ҳосилдорлик, фойда, фойдалилик даражаси ва бошқалар)нинг кўп омилли эконометрик таҳлили асосида 2022-2025 йиллар учун ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини статистик баҳолаш ва кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тизимли статистик баҳолаш услубини қўллаш ҳисобига ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғида илк бор динамик жараёнларни ҳаққоний баҳолаш қамровини кенгайтирувчи жамлама статистик кўрсаткичлар тизими бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  Қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 июндаги  01/1-11-19-101–сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳаларининг ривожланиш даражаси, уларнинг асосий тенденцияларидаги ўзгаришларни комплекс статистик баҳолаш имконини берган;
кўп омилли статистик таҳлил усулларидан фойдаланиш асосида ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги  субъектлари самарадорлигини статистик баҳолашнинг таклиф этилаётган интеграллашган кўрсаткичлари (жамлама, интеграл, хусусий ва натурал) бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  Қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалий фаолиятига (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 июндаги  №01/1-11-19-101 –сонли маълумотномаси) ҳамда Андижон вилояти статистика бошқармаси амалий фаолиятига қўллаш учун тадбиқ этилган  (Андижон вилояти статистика бошқармасининг №01/1-01-06/3-834 –сонли маълумотномаси). Булар ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тармоғини статистик ҳисобга олишда замонавий усулларни қўллаш, миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ва индикаторларини ҳисоблашнинг статистик услубини такомиллаштириш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги соҳасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини ифодаловчи статистик кўрсаткичлар тизимининг “кўп ўлчовли ўртача кўрсаткичларининг комплекс модели” Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  Қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалий фаолиятига (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 июндаги  01/1-11-19-101–сон маълумотномаси) ҳамда Андижон вилояти статистика бошқармаси амалий фаолиятига қўллаш учун тадбиқ этилган  (Андижон вилояти статистика бошқармасининг 01/1-01-06/3-834 –сон маълумотномаси). Булар ҳудудларда статистик таҳлилнинг замонавий усулларидан фойдаланиш даражаларини кенгайтирган; 
қишлоқ хўжалиги  тармоғи асосий ривожланиш тенденцияларидаги натижавий кўрсаткичлар (ялпи ҳосил, ҳосилдорлик, фойда, фойдалилик даражаси ва бошқалар)нинг кўп омилли эконометрик таҳлили асосида ўрта муддатли 2022-2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистика тадқиқотлари институти ўқув-илмий фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистика тадқиқотлари институтининг  2021 йил 20 мартдаги  01/1-15/2-322 –сон маълумотномаси). Бу эса  ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги тармоғи ва унинг соҳаларини келгусидаги ривожланиш истиқболларини комплекс баҳолаш имкониятларини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish