Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлеумуратов Мамбетбай Базарбаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Профессионал спорт муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu.535.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Имомов Нурилло Файзуллаевич – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби,  PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01
Расмий оппонентлар: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Худойбергенов Бехзод Бахтиёрович, юридик фанлар буйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ички ишлар вазирлиги академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал спорт муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футбол бўйича спорт маҳоратини мактаби фаолиятининг мулкий асосларини такомиллаштириш пуллик хизматлар кўрсатганлик ҳамда ҳомийликдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши асослантирилган;
спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия иншоотлари ҳақидаги маълумотларни автоматлаштириш йўли билан мазкур соҳасидаги ахборот ҳимоясини таъминлаш зарурлиги асослантирилган;
махсус ваколатли давлат органи спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этади ҳамда ўтказади, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиши лозимлиги асослантирилган;
таълим тизими муассасалари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашда иштирок этиши орқали профессионал спортни ривожлантиришга эришиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал спорт муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби фаолиятини молиялаштириш олий мактаби фаолияти соҳаси бўйича пуллик хизматларни амалга оширишдан тушадиган маблағлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сон қарорининг 31-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 6 майдаги 32-12/21-32-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф спорт муносабатларини спорт ташкилотлари мулкий асослари тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
интернет тармоғидан доимий фойдаланиш ва маълумотларнинг белгиланган квоталар доирасида ахборот ҳимоясини таъминлаган ҳолда, www.sport.uz ягона ахборот порталини такомиллаштириш, хусусан, унда спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотлар бўйича автоматлаштирилган маълумотлар алмашинувини таъминлаш ҳақидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 3 июндаги 454-сон “Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 5,7-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 6 майдаги 32-12/21-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф спорт ташкилотлари, спортчилар ва тренерлар ҳақидаги ахборотни ишончли ҳимоя қилиш тизимини яратиш имконини яратган;
махсус ваколатли давлат органи спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиши ҳамда ўтказиши, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этишига оид таклиф «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг  2022 йил 11 февралдаги 7-сон далолатномаси). Ушбу таклиф профессионал спорт бўйича тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, соҳа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим тизими муассасалари ҳамда бу соҳага масъул бўлган ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашда иштирок этиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг  2022 йил 11 февралдаги 7-сон далолатномаси). Ушбу таклиф спорт мутахассисларни тайёрлаш орқали профессионал спортни тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмлар амал қилишига имконият тақдим этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish