Жаббаров Жамолиддин Синдоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мураккаб фрактал тузилишли тиббий тасвирларни рақамли ишлаш усуллари ёрдамида геометрик моделлаштириш», 05.01.01- Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т2635.
Илмий раҳбар: Зайнидинов Хакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, доцент;
Мухиддинов Mухриддин Нуриддинович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб тузилишли тиббий тасвирларнинг фрактал ўлчовларини аниқлашнинг усулни такомиллаштириш ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаб фрактал тузилишли объектлар L-тизимлари усули асосида қурилган ва бинар усули ёрдамида визуаллаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
фракталлар назариясининг асосий тушнчалари ёрдамида инсон тана аъзоларидаги қон-томир тузилишнинг геометрик модели ишлаб чиқилган;
мураккаб фрактал тузилишли тиббий тасвирларнинг фрактал ўлчовини аниқлашда катакчаларни санаш усулини касрий ўлчовни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган усул ёрдамида мураккаб фрактал тузилишли тиббий тасвирларнинг ўлчовларини аниқлашнинг алгоритмлари ва дастурий мажмуасининг функционал схематик тузилиши ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация доирасида фрактал тузилишли тиббий тасвирларнинг фрактал ўлчовларини аниқлаш усуллари ёрдамида геометрик моделлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий мажмуа асосида:
МРТ дан олинган тасвирлар асосида инсон миясидаги шикастланган қисмининг фрактал ўлчовини аниқлаш усуллари, алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий восита «Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали»га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 08-38607 сон маълумотномаси). Натижада МРТ дан олинган тасвирлар асосида инсон миясидаги шикастланган қисмининг фрактал ўлчовини аниқлашнинг вақт сарфи 4 баробарга ва хатолик 6-14% га камайди, меҳнат унумдорлиги эса 4-6% га ошиш имконини берган;
кўз қон-томирларининг фрактал ўлчовини аниқлаш орқали беморларнинг кўз соҳасидаги босим касаллигини ташхислашнинг алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий восита Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Stoma Denta Munavvar» MЧЖ га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил5 декабрдаги 08-38607 сон маълумотномаси). Натижада кўз қон-томирларининг фрактал ўлчовини аниқлаш ва ташхислаш учун кетадиган вақт 2 баробарга ва хатолик 7-10% га камайди, меҳнат унумдорлиги эса 5-7% га ошди;
инсон қон-томирларининг фрактал ўлчовини аниқлаш орқали беморларнинг қандли диабет касаллигини ташхислашнинг алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий восита «Акдемик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИEИАТМ Самарқанд вилоят филиали»га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 08-38607 сон маълумотномаси). Натижада қон томирларининг фрактал ўлчовини аниқлаш вақти 3 баробарга ва хатолик 5-11% га камайди, меҳнат унумдорлиги эса 3-6% га ошиш имконини берган.