Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Айбек Назарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2462.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Юсупович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муассаса (нотижорат) мақомидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга нодавлат таълим ташкилотларида «мақсадли тушум»лар ҳисобига оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун 8850 – «Нодавлат таълим муассасасининг пуллик таълим хизматлари учун мақсадли тушум ва харажатлар» ишчи счётини киритиш зарурлиги асосланган;
нодавлат таълим ташкилотларида даромад ва харажатлар ҳисобига оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида 9060 – «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар» ва 9160 – «Кўрсатилган нодавлат таълим хизматларининг таннархи» ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
нодавлат таълим ташкилотлари педагог-ходимларининг меҳнат таътили билан боғлиқ харажатлари учун резерв фондини шакллантириш ва аналитик ҳисобини юритиш учун 8920 – «Таълим ташкилотларининг меҳнат таътилига оид харажатлар резерви» ишчи счётни киритиш таклиф этилган;
 умумий харажатларни олий таълим хизматлари йўналишлари бўйича олинган даромад миқдорига мутаносиб тақсимлаш асосида тан олиш амалиётини киритиш натижасида нодавлат таълим ташкилотлари хисоб сиёсати такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар aсoсидa:
муассаса (нотижорат) мақомидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга  нодавлат таълим ташкилотларида «мақсадли тушум»лар ҳисобига оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун 8850 – «Нодавлат таълим муассасасининг пуллик таълим хизматлари учун мақсадли тушум ва харажатлар» ишчи счётини киритиш таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 9-1-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматлари учун мақсадли пул тушумларининг аналитик ҳисобини юритиш ва таҳлилий ахборотларни шакллантириш имконияти яратилган;
нодавлат таълим ташкилотларида даромад ва харажатлар ҳисобига оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида 9060 – «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар» ва 9160 – «Кўрсатилган нодавлат таълим хизматларининг таннархи» ишчи счётларни киритиш таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 9-1-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кўрсатилган таълим хизматлари бўйича даромад ва харажатларга оид таҳлилий бухгалтерия ахборотларни шакллантиришга эришилган;
нодавлат таълим ташкилотлари педагог-ходимларининг меҳнат таътили билан боғлиқ харажатлари учун резерв фондини шакллантириш ва аналитик ҳисобини юритиш учун 8920 – «Таълим ташкилотларининг меҳнат таътилига оид харажатлар резерви» ишчи счётдан фойдаланишга оид таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 9-1-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, педагог-ходимларнинг меҳнат таътили билан боғлиқ харажатларни ташкилотнинг таълим хизмати даврига мутаносиб равишда тақсимлаш ҳамда уларнинг аналитик ҳисобини юритиш имконияти яратилган;
умумий харажатларни олий таълим хизматлари йўналишлари бўйича олинган даромад миқдорига мутаносиб тақсимлаш асосида тан олиш амалиётини киритиш орқали нодавлат таълим ташкилотлари хисоб сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 9-1-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг 2022 йил 6 сентябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат таълим ташкилотларида умумхўжалик харажатларини олинган даромадлар миқдорига мутаносиб тарзда таълим хизматларининг турлари бўйича тақсимлаш тартиби жорий этилиб, ҳар бир таълим йўналишлари бўйича молиявий натижаларни аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish