Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаханов Бахтиёр Турабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши (1991–2022 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/Tar453.
Илмий раҳбар: Киргизбаев Абдугаппар Каримджанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.  
Расмий оппонентлар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Атахаджаева Сайёра Мелисовна, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2022 йилларда Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари ўртасидаги ҳамкорликнинг шаклланиш тарихини ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигини сиёсий-ҳуқуқий асослари 1991-2016 йилларда яратилиши, ҳамкорликнинг асосий хусусиятлари, принциплари ҳамда устувор йўналишларининг амалиётга жорий этилиши, 2017 йилдан иқтисодий алоқаларни янги босқичга кўтарилганлиги тарихий-структуравий асосда далилланган;
давлатлараро минтақавий тузилмалар доирасида тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг ҳамкорлик асосидаги ёндашувлари, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш орқали ишлаб чиқариш, зооинженеринг ва ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш зарурияти асосланган;
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида савдо ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларида ишлаб чиқариш соҳасини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, чорвачилик ва картошкачилик йўналишларининг истиқболларига хизмат қилиши исботланган;
ўзбек ва беларусь халқлари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашда Ўзбек миллий академик драма театри, “Ўзбекфильм”, “Беларусфильм”, “Свитанак” беларусь маданий маркази, “Свята” Беларусь давлат халқ мусиқаси жамоаларининг ижтимоий фаоллиги, халқлар ўртасидаги маданий муносабатлар уйғунлашувига хизмат қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлик алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик республикамиз бозор иқтисодиёти инфратузилмасини шакллантиришда асосий бўғинлардан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳаларини ривожлантиришдаги таҳлили, шунингдек, Ўзбекистонда фан-технологиялар ва таълим тизимини ривожлантиришда Беларусь Республикаси билан амалга оширилаётган илмий лойиҳалар, таълим дастурлари ва уларнинг амалга тадбиқ қилинишига оид таклиф-тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг 2021-2022 йиллардаги “Таълим ва тараққиёт”, “Қишлоқ ҳаёти”, “Этноглобус” эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали давлат муассаcасининг 2022 йил 28 февралдаги 04-36-407-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлиида қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳаларини ривожини таҳлил қилишга эришилган;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси фаолиятида, хусусан, Беларусь билан алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо ва саноат кооперациясини кенгайтиришда, шу билан бир қаторда, икки мамлакат ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида амалдаги битим, келишув шартномаларининг ижроси юзасидан ўзаро фикр алмашиб туриш механизмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги 02-10-05761-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва Беларусь алоқаларни янада мустаҳкамлаш, савдо ва саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаша хизмат қилган;
Ўзбекистон ва Беларусь халқларининг дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлашда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Тошкент шаҳар “Свитанак” беларусь маданий марказининг маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда, шунингдек, Ўзбекистон – Беларусь дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 19 июлдаги 14-07-1217-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон – Беларусь дўстлик алоқаларини янада ривожланишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish