Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаяров Нурманбет Уразимбетовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг маъмурий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu238.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Рузметов Хайрулло Ибодуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Файзиев Хайриддин Сирожиддинович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг маъмурий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича ваколатларини қонунчиликда белгилаш лозимлиги асослантирилган;
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва барҳам беришнинг асосий воситаларидан бири эканлиги асослантирилган;
транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан белгиланган муддатдан кечиктирмай ўтказилиши шартлигини маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда белгилаш зарурлиги асослантирилган;
М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи берилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобини юритиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни ИИВнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш вазифасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зиммасига юклаш зарурати асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг маъмурий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича ваколатларини қонунчиликда белгилашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-643-сон қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддаси 
5-бандига киритилган ўзгартиришда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари 
ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 05/1-01-80-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги ваколатларини кенгайтиришга хизмат қилган;
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва барҳам беришнинг асосий воситаларидан бири сифатида белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 12/21-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вазифаларининг қонунчиликда мустаҳкамланишига хизмат қилган;
транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан белгиланган муддатдан кечиктирмай ўтказилиши шартлигини маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2021 йил 5 майдаги 12/21-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши транспорт воситалари эгаларининг транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш борасидаги шахсий масъулиятини оширишга хизмат қилган;
М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи берилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобини юритиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни ИИВнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш вазифасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зиммасига юклашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 12/21-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектларининг ягона ҳисоб реестри шаклланишига ҳамда аҳолини жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектларини хабардор қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish