Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвактова Нодира Акрамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритишда жамоатчилик иштирокини такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu706.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баҳодирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритишда жамоатчилик иштирокини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишни судга қадар юритишда иштирок этаётган жамоатчилик вакилининг жиноят ишини тергов қилаётган органга ёки тергов ҳаракати ўтказилаётган жойга соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра бевосита келиш имконияти бўлмаганда, уларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида, тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш зарурлиги асослантирилган;
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчининг иштироки жиноятни фош этишга кўмаклашаётган жамоатчилик вакилининг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган бўлса, суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказиш лозимлиги асослантирилган;
жамоатчилик вакилларини қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида рағбатлантириш зарурати асослантирилган;
жамоатчилик вакиллари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганида ёки коррупцияга қарши курашишга бошқача тарзда кўмаклашилганда, уларни рағбатлантириш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида, бу билан боғлиқ ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритишда жамоатчилик иштирокини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишни судга қадар юритишда иштирок этаётган жамоатчилик вакилининг жиноят ишини тергов қилаётган органга ёки тергов ҳаракати ўтказилаётган жойга соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра бевосита келиш имконияти бўлмаганда, уларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида, тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказишни қонунчиликда мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-542-сон Қонунининг 9-моддасига асосан, ЖПКнинг 912-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 17 майдаги 04/2-10/1432-2-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши тергов ҳаракатларида жамоатчилик имкониятларидан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчининг иштироки жиноятни фош этишга кўмаклашаётган жамоатчилик вакилининг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган бўлса, суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказишни жиноят-процессуал қонунчиликда белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-675-сон Қонуни 2-моддасига асосан, ЖПКнинг 1214-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 17 майдаги 04/2-10/1432-2-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши жиноят процессида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни янада кучайтиришга хизмат қилган;
жамоатчилик вакилларини қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида рағбатлантиришга доир тавсиядан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 829-сон Қарорининг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 августдаги 12/21-30-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг коррупцияга қарши курашда самарали иштирок этиш амалиётини жорий этишга хизмат қилган;
жамоатчилик вакиллари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганида ёки коррупцияга қарши курашишга бошқача тарзда кўмаклашилганда, уларни рағбатлантириш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида, бу билан боғлиқ ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 829-сон Қарорининг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 августдаги 12/21-30-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жамоатчиликнинг коррупцияга қарши курашдаги иштироки учун рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish