Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Дилдора Абдумаликовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизимли васкулит билан COVID-19 ўтказган беморларда пародонт касалликларининг диагностикаси ва даволашни ташкил этишни такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология, 14.00.33-Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib606.
Илмий маслахатчилар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Иорданишвили Андрей Константинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Искандарова Шахноза Тулкуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номли Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимли васкулитли беморлар ва COVID-19 билан касалланган беморларда пародонтал касалликларнинг клиник ва патогенетик хусусиятларини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли васкулит ва COVID-19 билан касалланган беморларда эндотелин-1 ва Виллебранд омили концентрациясининг назорат гуруҳига нисбатан сезиларли ошиши натижасида АПФ II антитело-антиген иммун комплексининг шаклланиши сабабли эндотелиал дисфункция ривожланиши аниқланган;  
илк бор, тизимли васкулитли COVID-19 ўтказган метилентетрогидрофолиат редуктаза гени rs1801133 677C>Т полиморфизми С аллели ва Т/Т генотипи мавжуд беморларда пародонтал тўқимада  яллиғланиш жараёнини яққол намоён бўлиши ва асоратлар сонини ошиши исботланган;
тиббиёт муассасаларида шифокор томонидан ўтказиладиган диагностик ва терапевтик тадбирларнинг ҳажми ва тўғрилиги, эрта ташхислаш усуллари, ташрифлар сони ва тиббий муассасаларга мувофиқлиги, парваришлаш терапиясининг вақти ва даволанишни объектив баҳолаш мезонлари аниқланган;
тизимли васкулит билан COVID-19 ўтказган беморларни даволаш протоколларини оптималлаштириш учун стоматолог ва ревматологларнинг интеграцион фаолият асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тизимли васкулит билан COVID-19 ўтказган беморларда пародонт касалликларининг диагностикаси ва даволашни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
COVID-19 билан касалланган беморларда парадонт тўқима ҳолатини ўрганиш ва эрта ташхислаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “COVID-19 билан касалланган беморларда оғиз бўшлиғининг маҳаллий ҳимояси ва иммунологик реактивлиги омиллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 8н-д/930–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада COVID-19 негизида тизимли васкулит билан касалланган беморларда оғиз бўшлиғининг маҳаллий ҳимояси ва иммунологик реактивлиги омиллари юқори аниқликда ва экспресс ташҳислашни амалга оширишга хизмат қилиш имконини берган;
COVID-19 негизида тизимли васкулит билан касалланган беморлар парадонт касалликлари диагностикаси ва даволашнинг олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “COVID-19 негизида тизимли васкулит билан касалланган беморлар парадонт касалликлари диагностикаси ва даволашнинг узига хос хусусиятлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 8н-р/929-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада таклиф этилган даволаш усуллари парадонт касалликлари бўлган беморларни даволаниш муддатини қисқартиришга ва қайталанишлар сонини камайтириш имконини берган;
тизимли васкулит билан COVID-19 ўтказган беморларда пародонт касалликларининг диагностикаси ва даволашни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси клиникаси, Самарканд шахар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 сентябрдаги 8н-з/48-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши Тизимли васкулит билан COVID-19 ўтказган беморларда пародонт касалликлари мавжуд беморларни эрта ташҳислаш, даволаш тактикасини такомиллаштириш, касаллик асоратларини камайтириш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш хамда беморларнинг стационарда бўлиш вақтини икки баробар камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish