Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳҳоров Азизжон Аҳрор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналарни баҳолаш масалалари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва креди» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt716.
Илмий раҳбар: Бурханов Умар Абдуалимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карлибаева Рая Ходжибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналарни баҳолаш маслаларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш мақсадида оммавий савдолар орқали таклиф этиш жараёнида мазкур давлат активининг баҳолаш ҳисоботидаги тавсиявий қийматни мажбурий тартибда унинг бошланғич нархи сифатида қабул қилиш амалиётидан воз кечиш таклиф этилган;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг реал бозор нархини аниқлаш мақсадида, давлат активларини хусусийлаштиришда нархни олдиндан ошкор қилмасдан ўтказиладиган савдо усулларини қўллаш таклиф этилган;
давлат иштирокидаги корхоналарни сотишда профессионал ташкилотлар (инвестиция банклари, молиявий маслаҳатчилар, аудиторлик, консалтинг ташкилотлари ва б.)нинг нарх масаласида Сотувчига тавсия этган қиймати ёки қийматлар оралиғини савдо жараёнида мўлжал сифатида ишлатиш таклиф этилган;
давлат акцияларини сотиш жараёнларини жадаллаштиришда, биржа савдоларида акция пакетларини «битта акция – битта лот» тамойили бўйича савдога чиқариш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат корхоналарини хусусийлаштириш амалиётида молиявий муносабатларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш мақсадида оммавий савдолар орқали таклиф этиш жараёнида мазкур давлат активининг баҳолаш ҳисоботидаги тавсиявий қийматни мажбурий тартибда бошланғич нарх сифатида қабул қилиш амалиётидан воз кечиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 15 мартдаги 1316/03-10-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, жами 16 та давлат иштирокидаги корхона ва объектлар ушбу меъёр инобатга олинган ҳолда сотилган;
давлат активларини хусусийлаштиришда нархни олдиндан ошкор қилмасдан ўтказиладиган савдо усулларини амалга киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 15 мартдаги 1316/03-10-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, жами 67 та давлат иштирокидаги корхона ва объектлар ушбу ёндашув асосида савдога чиқарилган;
профессионал ташкилотлар нарх масаласида тақдим этган қийматлар оралиғини савдо жараёнида мўлжал сифатида фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 15 мартдаги 1316/03-10-сон маълумотномаси). Натижада, 53 та давлат иштирокидаги корхонани сотишда ушбу механизмдан фойдаланилган;
давлат акция пакетларини «битта акция – битта лот» тамойили бўйича савдога чиқариш тўғрисидаги таклиф Давлат рақобат қўмитаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 2806/02-09-сон маълумотномаси). Натижада, хусусийлаштириш дастурларига киритилган акция пакетларини сотиш жараёнлари соддалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish