Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп йиллик тайёргарлик босқичларида баландликка сакровчи қизларнинг ўқув-машғулот жараёнларини бошқариш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Ped288.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети,  DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий маслаҳатчи: Маткаримов Рашид Маршарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Дадабоев Одил Жалолиддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Пьянзин Андрей Иванович педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп йиллик тайёргарлик босқичидаги баландликка сакровчиларнинг машғулот жараёнларини комплекс назорат қилиш асосида тайёргарлик тизимининг модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига методологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги баландликка сакровчиларни спорт натижалари йил сайин ёшариб бораётганлиги сабабли умумий жисмоний тайёгарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик юкламалар нисбатларини ўзгартириш ҳисобига халқаро мусобақаларда ёш спортчиларни рақобатлашиш имкониятлари кенгайтирилган; 
баландликка сакровчиларини (“KINOVEA” дастури орқали) қадамлар кенгилиги ва уларнинг частотаси, тана ҳамда оёқлар орасидаги бурчаги, гавда билан бел орасидаги бурчак градусини аниқлаб сакрашдаги планкадан ўтишда техникани тўғрилаш ҳисобига сакраш техникаси такомиллаштирилган; 
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг техникасидаги камчиликларини бартараф этиш учун старт чизиғи ва охирги депсиниш масофаси ҳамда унга минимал сарфланадиган вақт оралиғидаги тезланиш имконияти қадамлар частотаси ва индивидуал қадамлар кенгилигини (айлана бўйлаб қулай тарафни шакллантириш) мутоносиблаштириш ҳисобига босқичдан босқичга мувафаққиятли ўтиш имконияти кенгайтирилган; 
баландликка сакровчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида юқори спорт натижаларига эришиш учун махсус ҳаракат тайёргарлигини белгилаб берувчи (30 м га ёйсимон югуриш каби) модел кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг жисмоний ривожланганлик, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб спринтер-кучли (эгилувчанлик), кучли-сакровчан (тезкорлик), спринтер-сакровчан (куч) ва универсал (асосан сакраш) типлар учун техника имконияти бўйича ортда қолаётган сифатни ривожлантиришнинг табақалаштирилган методикаси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий спорт маҳорати  босқичида баландликка сакровчиларнинг машғулот жараёнини комплекс назорат қилиш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги баландликка сакровчиларни умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик юкламалар нисбатларини ўзгартириш бўйича таклифлар “Енгил атлетикани ўргатиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғига асосан 434-279 рақамли гувоҳнома). Натижада, енгил атлетиканинг сакраш турлари билан шуғулланишга саралаш ва танлаб йўналтириш имкониятлари 16% га яхшиланган; 
баландликка сакровчиларини (“KINOVEA” дастури орқали) қадамлар кенгилиги ва уларнинг частотаси, тана ҳамда оёқлар орасидаги бурчаги, гавда билан бел орасидаги бурчак градусини аниқланиш ҳисобига сакраш техникасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон енгил атлетика миллий терма жамоаси баландликка сакровчилар ўқув-тренировка машғулотларига ҳамда мусобақа жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 06-01/06/13/7805-сон маълумотномаси). Натижада, енгил атлетика машғулотларида сакраш техникасини ривожлантириш имкониятлари 18% га яхшиланган;
баландликка сакровчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида юқори спорт натижаларига эришиш учун махсус ҳаракат тайёргарлигини белгилаб берувчи модел тавсифлари бўйича таклиф ва тавсиялар Енгил атлетика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабининг  спортчилари ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 06-01/06/13/7805-сон маълумотномаси). Натижада, шуғулланувчиларнинг баландликка сакраш имкониятлари 11,2% га яхшиланган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг техникасидаги камчиликларини бартараф этиш учун қадамлар частотаси ва индивидуал қадамлар кенгилиги ҳисобига босқичдан босқичга ўтиш имкониятларини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Енгил атлетика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабининг спортчилари ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 06-01/06/13/7805-сон маълумотномаси). Натижада, шуғулланувчиларнинг баландликка сакраш техникаси 15,5% га яхшиланган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг жисмоний ривожланганлик, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб спринтер-кучли, кучли-сакровчан, спринтер-сакровчан ва универсал типлар учун техника имкониятини табақалаштириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар Енгил атлетика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабининг спортчилари ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 06-01/06/13/7805-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро мусобақаларда юқори натижага эришиш имконияти 18% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish