Sayt test rejimida ishlamoqda

Нармуротов Бахтияр Каршиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз суяклари қўшма жарохатларини қоннинг гемореологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1559.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Мухамматхон Бурханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қоннинг гемареологик хусусиятларини баҳолашни ҳисобга олиш билан юз сохаси суяклари бирга келувчи шикастланишлари бўлган беморларни мажмуавий даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юз скелети суякларини бирга синиши бўлган беморларда гемостазни томир-тромбоцитар, коагуляцион бўғин тизимлари, томир деворларини антитромбоген фаоллиги, фибринолиз тизимларининг ҳолати, гемореология ва ушбу кўрсаткичларга қон ўрнини босувчи реологик дори воситасини таъсири  исботланган;
юз скелети суякларини бирга синиши бўлган беморларда тромбоцитар, гемостаз тизимларининг коагуляцион бўғинлари, фибринолиз, томирлар деворининг пантитромбоген фаоллигини пасайишидаги бузилишлар билан боғлиқ бўлган ДВС-синдромни ёпиқ кечиши юз соҳасида бирга синишлар бўлган беморларда бу ўзгаришлар ишончли даражада янада кўпроқ номоён бўлиши исботланган;
қоннинг реологик хусусиятларини бузилиши (қоннинг ёпишқоқлигини, эритроцитларнинг агрегацион қобилиятини ортиши ва эритроцитларни деформацияланишини пасайиши) юз скелети суякларини бирга синиши бўлган беморларда  яққол намоён бўлиши аниқланган;
реологик дори воситасини қўлланилиши, юз скелети суякларини бирга синиши бўлган беморларда антитромбин III фаоллиги ва қон томир деворининг антикоагулянт фаоллигини ва барча текширилган гуруҳларда қоннинг коагуляцион потенциалини тикланишига олиб келиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юз суяклари қўшма жароҳатларини қоннинг гемореологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юз суяклари қўшма жароҳатларини қоннинг гемореологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Юздаги бирга шикастланишларда қоннинг реологик хусусиятлари ҳолатини ўзига хосликлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/504-сон маълумотномаси). Натижада юз суякларини бирга келган шикастланишларини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш ва асоратларни олдини олишга шароит яратган;
юз суяклари қўшма жароҳатларини комплекс даволашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Юз скелети суякларини бирга келган шикастланишлари бўлган беморларни мажмуавий даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги №8н-р/528-сон маълумотномаси). Натижада юз скелети суякларини бирга келувчи шикастланишларида қоннинг гемореологик хусусиятларини ҳисобга олиш билан мажмуавий даволаш самарадорлигини яхшилаш  орқали  юз скелети суяклари шикастланишини мажмуавий даволаш самарадорлигини ошириш, асоратлар ва ногиронликни олдини олиш имконини берган;
юз суяклари қўшма жароҳатларини қоннинг гемореологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг оторинолорингология ва юз жағ жаррохлиги бўлими ва Тошкент шаҳар 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг  клиник  амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 июльдаги 8н-д/244-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қоннинг реологик хусусиятларини ҳисобга олиш билан юз скелети суякларини бирга келувчи шикастланишларида беморларни даволаш самарадорлигини оширишга, даволаш сифатини ошириш асосида беморларнинг ҳаёт давомийлигини узайтириш ҳамда ўтказиладиган профилактик чора-тадбирлар беморларнинг ҳаёт сифатини 22% га яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish