Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Абдулла Баҳодир ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботни тузиш ва унинг таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1330.
Илмий раҳбар: Аликулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботни тузиш ва унинг таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар таъсирида бухгалтерия ҳисобида содир бўладиган муомалаларни акс эттириш учун 6610-«Оддий акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар», 6620-«Имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар», 8540-«Имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар резерви» ишчи счетларини очиш таклиф этилган;
«Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот»ни вертикал баланс-нетто шаклида тузиш мақсадида «Ишчи трансформация жадвали»га 090-«Асосий капиталга инвестициялар», 271-«Кечиктирилган солиқ активлари», 450-«Жамғарилган зарарлар» сатрларини киритиш таклиф этилган;
хусусий капитални молиявий ҳисобот элементи сифатида халқаро стандартларга трансформация қилиш мақсадида 8300-«Акциядорлик (пай) капитали», 8400-«Эмиссион (даромад) капитали» ишчи счетларини киритиш зарурлиги асосланган ва уларнинг ўзаро корреспонденцияси таклиф қилинган;
кимё саноати корхоналарининг соф активлари қийматига кредит фоизлари, инфляция, солиқ юки ва баҳо каби омиллар таъсири асосида 2025 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботни тузиш ва унинг таҳлилини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари асосида:
молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар таъсирида бухгалтерия ҳисобида содир бўладиган муомалаларни акс эттириш учун 6610-«Оддий акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар», 6620-«Имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар», 8540-«Имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар резерви» ишчи счетларини очиш таклифи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2021 йил дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 17 майдаги 22-1983-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорларга бўлган қисқа муддатли қарздорлик тўлиқ ва даврий равишда ҳисобга олиб борилган, уларга имтиёзли акциялар бўйича кафолатли дивиденд тўлашга имконият яратилган ва дивиденд тўлаш муомалалари тартибга солинган;
«Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот»ни вертикал баланс-нетто шаклида тузиш мақсадида «Ишчи трансформация жадвали»га 090-«Асосий капиталга инвестициялар», 271-«Кечиктирилган солиқ активлари», 450-«Жамғарилган зарарлар» сатрларини киритиш таклифи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 27 сентябрдаги 01-05-34/3546-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ҳисоб ходимларининг иш вақти, қоғоз ва электр энергия сарфи қисқарган, ортиқча жадваллар тузиш ва расмиятчиликнинг олди олинган, шунингдек, трансформация жадваллари молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказишда АКТда қайта ишлашга имконият яратган;
хусусий капитални молиявий ҳисобот элементи сифатида халқаро стандартларга трансформация қилиш мақсадида 8300-«Акциядорлик (пай) капитали», 8400-«Эмиссион (даромад) капитали» ишчи счетларини киритиш зарурлиги асосланган ва уларнинг ўзаро корреспонденцияси бўйича таклифи «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг 2021 йил дивиденд сиёсатини шакллантиришда қўлланилган («Навоийазот» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 10 майдаги 50/05-134-сон маълумотномаси). Натижада, хусусий капиталнинг дастлабки ва аналитик ҳисоби такомиллашган, қўшимча акциялар чиқариш орқали акциядорлик жамиятининг инвестицион фаоллигини оширишга имконият яратилган;
кимё саноати корхоналарининг соф активлари қийматига кредит фоизлари, инфляция, солиқ юки ва баҳо каби омиллар таъсири таҳлили асосида 2025 йилгача бўлган прогнози «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ва «GLОBАL KОMSCО DАЕWОО» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг 2021 йил ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 17 майдаги 22-1983-сон ва «GLОBАL KОMSCО DАЕWОО» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг 2022 йил 10 майдаги 18/АА-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, корхонанинг соф активлари қиймати омиллар таъсирида 2025 йилнинг якунида 154 397 226,4 минг сўм (2020 йилга нисбатан 143,2 фоиз)га ўсиши прогноз маълумотлари асосида аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish