Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусулманов Кувончбек Насруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.02- «Геотехника» (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. Йўл телематикаси йўналишлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.3.PhD/Т3002
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.T.73.05 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Азизов Қудратилла Хусанович, т.ф.н., профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Қаюмов Абдубоқий Джалилович (Тошкент давлат техника университети); техника фанлари номзоди Саттаров Алишер Абдувахобович (ГИД Ташкент директор ўринбосари). 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шаҳар кўчаларида транспорт оқими ҳаракати шароитини ҳисобга олган ҳолда йўл ҳаракат хавфсизлигини ошириш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар магистрал кўчаларида транспорт оқими характеристикалари ва йўлнинг юкланганлик даражасини ҳисобга олиб йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қўрсатиш қонуниятлари аниқланган;
автомобиль йўлларини рақамлаштириш технологияларини қўллаш имкониятларини эътиборга олган ҳолда ЙТҲини электрон ҳисобга олиш ва тезкор таҳлил қилиш усули такомилаштирилган; 
шаҳар магистрал кўчалари тармоғидаги харакат хавфсизлиги ва транспорт оқими характеристикалари ҳамда ҳаракат қулайлиги ҳамда автомобилларнинг атроф-муҳитга таъсирини  эътиборга олиб шаҳар кўчаларининг функционал таснифи ишлаб чиқилган; 
 йўл транспорт ҳодисалари сонига, кўчанинг узунлиги, кўчани кенглиги, пиёдалар ўтиш жойлари сони, чорраҳалар сони, қайрилиб олиш жойлари сони, ҳаракат миқдорини таъсирини ҳисобга олган ҳолда шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш усули такомиллаштирилган; 
кўча-йўл тармоқларини кўрсаткичларини йўл-транспорт ҳодисаларини вужудга келишига кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олиб уларни таҳлил қилиш ва ҳисобга олишнинг янги усули ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлик қонунияти ҳамда шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишнинг такомиллаштирилган усули Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 02-2954 сон маълумотномаси). Натижада, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ошишига  ва ЙТҲ сонини 24 % камайтиришга эришилган;
шаҳар кўчаларининг функционал таснифи Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 02-2954 сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар йўлларини эксплуатация қилиш ишларини самарали ташкил этилишига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини оширилишига ҳамда ЙТҲ сонини камайишидан 1 км кўча-йўл бўлаги учун 172,764 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
    ишлаб чиқилган ЙТҲни электрон ҳисобга олиш ва тезкор таҳлил қилиш усули ҳамда ЙТҲни содир бўлишига шаҳар кўчалари ва йўл шароитларининг таъсирини ҳисобга олувчи моделлар Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 02-2954 сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар магистрал кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини оширишга, ЙТҲ сонини камайтиришга, кўча-йўлларининг эксплуатацион ҳолатини яхшилаш ҳисобига транспорт оқимининг ҳаракат тезлигини ўртача 10-12 км/соатга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish