Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоирова Гулшода Хушбоқ қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида таркибида кислород ва азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ва 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3206.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тоғашаров Аҳат Салимович,  техника фанлари доктори, профессор; Аманова Нодира Давлятовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида таркибида кислород ва азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш ва уларни қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ДМК, ДМТ, ДГК ва ДГТнинг ортофосфат кислота ва аммоний фосфат билан поликонденсацияланиши натижасида самарали комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар олинган; 
олинган мураккаб полифункционал ионитларнинг таркиби, тузилиши ва физик-механик хоссалари замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар ёрдамида ишлаб чиқариш корхоналари чиқинди сувларини заҳарли металл ионларидан тозалаш ва теxнологик эритмалар таркибидаги рангли металл ионларини ажратишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
ДМК+ФК асосидаги комплекс ҳосил қилувчи ионитни олиш технологияси ишлаб чиқилган ва техник-иқтисодий самарадорлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида азот, кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диглицидилкарбамид, диглицидилтиокарбамид, диметилолкарбамид, диметилолтиокарбамиднинг ортофосфат кислота ва аммоний фосфат билан поликонденсацияланиши асосида комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 20 октябрдаги AA-008380-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида рангли металларни эритмалардан самарали сорбцияловчи комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш имконияти яратилган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган таркибида кислород ва азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида оқова сувларни рангли металлар ионларидан тозалашда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 20 октябрдаги AA-008380-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувларни рангли металлар ионларидан рухсат этилган концентрациясининг ўндан бир улушигача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish