Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаффорова Шахло Вохит қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида азот, олтингугурт ва кремний бўлган органогибрид сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўлланилиши», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ва 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3205.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Алиқулов Рустам Валиевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонивич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Ҳайитова Жавҳар Муроталиева, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот, олтингугурт, кремний тутган янги таркибли, юқори ҳароратга чидамли органогибрид сорбентларни олиш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
карбамид, тиокарбамид, эпихлоргидрин ва натрий метасиликат асосида таркибида азот, олтингугурт, кремний тутган 5 та органогибрид сорбентлар синтез қилинган; 
таркибида азот, олтингугурт, кремний тутган органогибрид сорбентлар синтез қилишнинг мақбул шароитлари аниқланган; 
синтез қилинган органогибрид сорбентларнинг кислотали, нейтрал ва ишқорий муҳитларда Cu (II), Ni (II), Zn (II), Ag(I) ионларига нисбатан сорбцион сиғимлари аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида янги юқори самарали органогибрид сорбентлар олиш технологияси ишлаб чиқилган ва техник-иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида азот, олтингугурт, кремний бўлган органогибрид сорбентлар олиш технологиясини яратиш ва уларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида азот, олтингугурт, кремний бўлган органогибрид сорбентлар «Муборак ГҚИЗ» АЖда айланма, чиқинди ва оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалашда жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2022 йил 9 ноябрдаги 951/G’K-11-сон маълумотномаси). Натижада, корхоналардаги жихоз ва қурилмаларни совутиш учун ишлатиладиган айланма, чиқинди ва оқова сувларни олинган органогибрид сорбентлардан фойдаланиб тозалаш имконини берган;
таркибида азот, кислород ва кремний бўлган органогибрид сорбентлар олиш технологияси Муборак ГҚИЗ АЖда амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2022 йил 9 ноябрдаги 951/G’K-11-сон маълумотномаси). Натижада, термик барқарор, ипморт ўрнини босувчи органогибрид сорбентлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish