Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонова Шоҳсанам Шарифбоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили “маънавият” лексик-семантик категориясининг “ахлоқ” умумий семали атов бирликлари тизими”, 10.00.01 - Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil1539. 
Илмий рахбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
 Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Худойназаров Икром Имамович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги “ахлоқ” умумий семали атов бирликларнинг структур, семантик ва лексикографик муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги “ахлоқ” умумий семали бирликларининг лексик тизимда алоҳида луғавий-маъновий гуруҳ сифатида барқарор ўринга эгалиги атов бирликларнинг таркиби ҳам бошқа мавзуий гуруҳлар сингари тил тизимида шакл, мазмун ва семантик структурага эга эканлиги исботланган; 
 “ахлоқ” умумий семали атов бирликларнинг маънодошлари ва умумий, хусусий семантик маъноси орқали қўлланишидаги ўзаро фаол ва нофаоллиги билан характерланиши аниқланиб, атов бирликларнинг шакл ва маъно муносабатининг структуравий ва системавий хусусиятларидан келиб чиқадиган лисоний ва нолисоний омиллари мавжудлиги далилланган;
ўзбек тилидаги “ахлоқ” умумий семали атов бирликлари шаклий структурасига кўра сўз, содда, қўшма, жуфт сўз шаклларида ҳамда мураккаб ва барқарор бирикмалар шаклида ҳам учраши, сўз шаклидаги бирикмалар туб ва бирикма шаклидаги атов бирликлар содда ва мураккаб бирикма шаклидаги бирликларга бўлиниши аниқланган;
“ахлоқ” маъновий гуруҳи адолатли бўлиш ахлоқи, виждонли бўлиш ахлоқи, ватанпарварлик ахлоқи, ростгўйлик ахлоқи, инсонпарварлик ахлоқи, андишали бўлиш ахлоқи, ор-номусли бўлиш ахлоқи, сабр-тоқатли бўлиш ахлоқи, оилапарварлик ахлоқи бирликлари билан “Маънавий муносабатлар ахлоқи” уясини ҳосил қилиб, миллий-маънавий ва Шарқ ахлоқини шакллантирувчи энг асосий тушунчалар эканлиги далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ахлоқ” умумий семали атов бирликларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилидаги “ахлоқ” умумий семали бирликларининг лексик тизимда алоҳида луғавий-маъновий гуруҳ сифатида барқарор ўринга эгалиги атов бирликларнинг таркиби ҳам бошқа мавзуий гуруҳлар сингари тил тизимида шакл, мазмун ва семантик структурага эга эканлиги исботланганига оид хулосаларидан  5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигининг “Лексика, лексик-семантик сатҳ, лексикология ва лексикография” деб номланган қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғига мувофиқ 274-312 рақами асосида рўйхатга олинган). Натижада дарсликдаги лексемада шакл ва мазмун яхлитлигини таҳлил ва тасниф қилиш талқинига доир маълумотлар назарий ва амалий жиҳатдан бойитиш имконини берган;
ўзбек тилидаги “ахлоқ” умумий семали атов бирликлари шаклий структурасига кўра сўз, содда, қўшма, жуфт сўз шаклларида ҳамда мураккаб ва барқарор бирикмалар шаклида ҳам учраши, сўз шаклидаги бирикмалар туб ва бирикма шаклидаги атов бирликлар содда ва мураккаб бирикма шаклидаги бирликларга бўлиниши аниқланганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши”, ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 29 августдаги 17.01/167-сон маълумотномаси). Натижада  ўзбек тилидаги “ахлоқ” умумий семали атов бирликлари тизимини аниқлаш ва шу асосда тил бирликларини таснифлашга доир илмий қарашларнинг мукаммаллаштириш имконини берган;
“ахлоқ” маъновий гуруҳи адолатли бўлиш ахлоқи, виждонли бўлиш ахлоқи, ватанпарварлик ахлоқи, ростгўйлик ахлоқи, инсонпарварлик ахлоқи, андишали бўлиш ахлоқи, ор-номусли бўлиш ахлоқи, сабр-тоқатли бўлиш ахлоқи, оилапарварлик ахлоқи бирликлари билан “Маънавий муносабатлар ахлоқи” уясини ҳосил қилиб, миллий-маънавий ва Шарқ ахлоқини шакллантирувчи энг асосий тушунчалар эканлиги далилланганига оид хулосаларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Файзли кун” ҳамда “Интеллектуал шоу” дастурининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 15 августдаги 241-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дастур учун тайёрланган материаллар мазмун жиҳатидан такомиллашган, илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish