Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашова Мадина Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит билан касалланган аёлларда иккиламчи остеоартрознинг клиник кечиши, диагностикаси ва даволашнинг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1331.
Илмий раҳбар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори. профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хусинова Шориа Акбаровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти 
II. Тадқиқотнинг мақсади ревматоид артрит ва иккиламчи остеоартроз билан касалланган беморларда клиник ва лаборатор кўрсаткичларини комплекс баҳолаш орқали эрта дифференциал диагностика самарадорлигини ошириш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит билан оғриган барча текширилган беморларнинг 49,6%да турли  даражадаги иккиламчи остеоартроз ривожланиши ва унинг асосий касалликнинг давомийлиги ва фаоллиги билан тўғри корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
РА билан касалланган беморларда яллиғланиш олди цитокинлари (IL-6, ТNФ-α), иммунологик маркер (АЦЦП) ва олигомер матриксли тоғай оқсили (CОМP) кўрсаткичларининг ўзгариши оқибатида тоғайларда иммун генезли жараён кечиши аниқланган;
РА ва иккиламчи ОА билан оғриган беморларда касалликнинг юқори фаоллиги ва бўғимларнинг чуқур шикастланиши, қон зардобида CОМP миқдорига тобелиги аниқланган;
РА ва иккиламчи ОА билан касалланган беморларда базис терапияга қўшимча хондропротекторлар ва кальций препаратларни қўллаш натижасида тоғай структурасининг тикланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ревматоид артритли аёлларда иккиламчи артрознинг клиник кечиши, диагностикаси ва даволаш хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
РАда  клиник ва лаборатория кўрсаткичлари асосида иккиламчи ОАнинг эрта ташхислашининг такомиллаштириши бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган  «Ревматоид артрит билан касалланган аёлларда иккиламчи остеоартрознинг клиник кечиши, диагностикаси алгаритми»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 8н-р/858-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ревматоид артрит ва иккиламчи остеоартрозни эрта ташхислашда CОМPнинг асосий ролини аниқлаш, касалликнинг асоратларини ва ногиронликни камайтириш имконини берган;
РА билан оғриган беморларда иккиламчи артрознинг клиник кечиш хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артритли аёлларда иккиламчи остеоартрозни рационал даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 8н-р/855-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ревматоид артрит билан касалланган беморларда иккиламчи ОАни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
ревматоид артритли аёлларда иккиламчи остеоартрознинг клиник кечиши, диагностикаси, даволаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани марказий шифохонаси терапевтик бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 5-сентабрдаги 8н-з/452-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши эрта ташхис қўйишни оптималлаштириш, касалликнинг кечишини башорат қилиш, асоратларнинг ўз вақтида олдини олиш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish