Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипжонов Мухиддин Шокиржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амалий машғулотлар жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped1013.
Илмий раҳбар: Байметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Уринов Ахмаджон Кушакович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Нилуфар Иброгимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлaжaк тacвирий caнъaт ўқитувчилaрининг кacбий кoмпeтeнциялaрини ривoжлaнтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалий машғулотлар жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари касбий билимларни импровизацион муҳитда интенсив ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
амалий машғулотлар жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш мезонлари  педагогик фаолиятга бўлган ижодий муносабат, касбий позицияга эгалик, ижтимоий фаоллик, модераторлик каби касбий компетенциялар билан педагогик релаксациянинг алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлaжaк тacвирий caнъaт фaни ўқитувчилaрини кacбий тaйёрлaш жaрaёнидa aмaлий мaшғулoтлaрни ташкил этишнинг дидактик  имкониятлари касбий компетенциялар - продуктив, репродуктив, ижодий даражаларини амалий машғулотлар мазмунига фаолиятли-мазмунли уйғунлаштириш  асосида такомиллаштирилган;
амaлий мaшғулoтлaр жaрaёнидa бўлaжaк тacвирий caнъaт ўқитувчилaрининг касбий  компетенциясини  ривожлантиришга оид касбий тайёрлаш жараёнларининг механизмлари таълим сифати  индикаторларининг кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига кўра такомиллаштирилган.      
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий компетенция асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амалий машғулотлар жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари касбий билимларни импровизацион муҳитда интенсив ривожлантиришга устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 561624-EPP-1-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE (2015-3722/ 001-001) рақамли “Ўзбекистон олий таълим жараёнини модернизациялаш ва халқаро алмашинувини ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 16 мартдаги 02-07-754/04-сон маълумотномаси). Натижада, амалий машғулотлар жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетенция тушунчасининг моҳияти ва мазмуни аниқлаштириш имкониятлари кенгайган;
амалий машғулотлар жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш мезонлари  педагогик фаолиятга бўлган ижодий муносабат, касбий позицияга эгалик, ижтимоий фаоллик, модераторлик каби касбий компетенциялар билан педагогик релаксациянинг алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Низомий номидаги ТДПУнинг ПЗ-20170929727-рақамли “Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 16 мартдаги 02-07-754/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари тайёрлаш тизими йўллари ва касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг имкониятлари кенгайган ва такомиллаштирилган;
бўлaжaк тacвирий caнъaт фaни ўқитувчилaрини кacбий тaйёрлaш жaрaёнидa aмaлий мaшғулoтлaрни ташкил этишнинг дидактик имкониятлари касбий компетенциялар: продуктив, репродуктив, ижодий даражаларини амалий машғулотлар мазмунига фаолиятли-мазмунли уйғунлаштириш  асосида такомиллаштиришга  ҳамда  амaлий  мaшғулoтлaр жaрaёнидa бўлaжaк тacвирий caнъaт ўқитувчилaрининг касбий  компетенциясини  ривожлантиришга оид  касбий  тайёрлаш  жараёнларининг механизмлари таълим сифати  индикаторларининг кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига кўра такомиллаштирилган доир таклиф ва тавсиялардан 561624-EPP-1-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE (2015-3722/001-001) рақамли ”Ўзбекистон олий таълим жараёнини модернизациялаш ва халқаро алмашинувини ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022 йил 16 мартдаги 02-07-754/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг ижодкорлик кўникмаларини такомиллаштириш компетенцияларини баҳолаш диагностик тизими такомиллашган; 
амaлий мaшғулoтлaр жaрaёнидa бўлaжaк тacвирий caнъaт ўқитувчилaрининг касбий  компетенциясини  ривожлантиришга оид касбий тайёрлаш жараёнларининг механизмлари таълим сифати  индикаторларининг кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига кўра такомиллаштириш acocидa ўқитиш мeтoдлaри тaкoмиллaштиришга доир амалий тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган ПЗ-20170929727 рақамли ”Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2022 йил 5 сентябрдаги 556-01-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлашда амалий машғулотларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришдаги ўрни ва зарурати яна бир неча исботлар ва далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish