Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхёев Азим Садиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуймич косаси жарохатида ташхислаш ва хиругик даволашга  замонавий ёндашув», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1740.
Илмий раҳбар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Файзилло Хабибуллаевич,  тиббиёт фанлари доктори; Мирзаев Шавкат Хусанович, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: куймич косаси шикастланган беморларни даволаш натижаларини такомиллаштириш, саралаштирилган, фаол диагностик-жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш ва беморларни кузатиш ҳамда реабилитациясининг барча босқичларида ақлли технологияларни жорий этган ҳолда эхтимолий асоратлаларни олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қуймич косаси оғир синишлари бўлган қўшма ва кўп сонли жароҳатларда травматик касалликнинг кечиши истиқболи предиcтори сифатида диагностиканинг олтин соат тамоили асосида вақтни тежаш ва шикастланганлар умумий ахволи оғирлигини аниқлаш имконини берувчи тўпланган баллар йиғиндисига асосланган Trauma Score (ТS) баҳолаш шкаласининг юқори самараси исботланган; 
беморлар умумий аҳволининг гемодинамик бузилишлари ва оғирлик даражасига кўра уларни «яшил», «сариқ», «қизил» зоналарга ажратиш йўли билан «триаж» тамойилига асосланган ҳамда стабил/ностабил жароҳатларни хисобга олган саралаш тактикаси илк марта асосланган, бунда госпитал босқичининг эрта даврида ташхислаш-даволаш тадбирлари хажмини тизимлаштириш ва стандартлаштириш асосланган; 
яратилган ягона интеллектуал Smart IT-технологияси маълумотлар базасига асосланган сервер тизими орқали қуймич косаси синишлари бўлган беморларнинг барча параметрларини динамик рўйхатга олиш, ташхислаш ва даволаш ҳамда врач ва бемор орасида доимий ахборот алмашинуви ёрдамида эрта реабилитация даврида эҳтимолий кузатиладиган барча асоратларни олдини олиши исботланган ва илмий асосланган;
оғир ва ўртача оғирлик даражасидаги қуймич косаси орқа қирраси шикастланишларида жароҳат сохасида терини 1-1,5 см ўлчамда кесиш орқали бир вақтнинг ўзида С-ёйи кузатуви орқали коррекцияга эришиш ва канюлаланган винтлар ёрдамида остеосинтез қилиш имконини берувчи минимал инвазив перкутан остеосинтезнинг юқори даражадаги самарадорликка эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Қуймич косаси шикастланишларини ташхислаш ва жарроҳлик даволашга замонавий ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
қуймич косаси синишини кам инвазив конюлали винтлар ёрдамида остеосинтез қилиш усулларини ишлаб чиқиш асосида «Чаноқ суяги ва қуймич косаси синишларида замонавий остеосинтез технологиялари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8-н-д/245-сон маълумотномаси). Олинган натижалар беморларнинг аҳволини, шикастланишнинг оғирлигини объектив баҳолаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини асосли танлаш имконини берган;
«Trauma plan» Smart ахборот тизимини ишлаб чиқиш орқали «Тос суяклари ва қуймич косаси жароҳатларини ташхислаш ва даволашда ахборот технологияларини қўллаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8-н-д/245-сон маълумотномаси). Олинган натижалар беморларни даволаш ва реабилитация босқичларида мутахассислар томонидан фаол назорат қилиш, шунингдек, барча турдаги асоратларни бартараф этиш имконини берган;
қуймич косаси жарохатида ташхислаш ва хиругик даволаш бўйича тадқиқотнинг  илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 08-36849-сон маълумотномаси) амалий фаолиятига киргизилди. Тадқиқот натижалари беморларга индивидуал ёндашиш орқали тос суяги ва қуймич косаси синишларида ташхислаш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш, ётоқ кунларини ўртача 5 кунгача қисқартириш ва асоратлар улушини 15% камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish