Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахранова Зубайда Саидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларини корпоратив маданият асосида инновацион бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/Ped3783.             
Илмий раҳбар: Азимова Насиба Эргашовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Лутфилло Муродиллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларини  корпоратив маданият асосида бошқариш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарув механизмлари корпоратив маданият хусусиятларини белгиловчи педагогик имкониятлари кучли, кучсиз, имплицит, эксплицит, ички, ташқи интерференция ҳодисаси турлари, инновацион ва ижодий фаолият компонентларини оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ривожлантиришга функционал, макон ва маданиятшуносликка оид ёндашувлар асосида тaшкил этиш теxнoлoгиялapи мaзмунaн фаолиятли, рефлексив ҳамда бошқарув механизмлари ижодий фаоллик,  креативлик ўзини ўзи баҳолаш, индивидуал ривожлантириш ҳамда информацион, операцион, мотивацион, коммуникатив компонентларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларини корпоратив маданият асосида бошқаришнинг мақсадли, мазмунли ва технологик блоклардан таркиб топган модели вoкaлoтеpaпия, изoтеpaпия, библиoтеpaпия, имaгoтеpaпия усуллapидaн фoйдaлaниб таққослаш, синтез, индукция, дедукция, абстрактлаш каби таълим сифатини оширишнинг коллоборатив кўрсаткичлари орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари педагогик кадрларининг бошқарув компетенцияларини корпоратив маданият асосида самарали ривожлантиришнинг коммуникатив, мотивацияли, ахборотли ва  инновацион компонентлари креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик индикаторлар асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпоратив маданият асосида олий таълим муассасаларини бошқаришнинг таркибий тузилмаси ва механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
бошқарув механизмлари корпоратив маданият хусусиятларини белгиловчи педагогик имкониятлари кучли, кучсиз, имплицит, эксплицит, ички, ташқи интерференция ҳодисаси турлари, инновацион ва ижодий фаолият компонентларини оптималлаштириш асосида аниқлаштирилганлиги ҳамда ривожлантиришга функционал, макон ва маданиятшуносликка оид ёндашувлар асосида тaшкил этиш теxнoлoгиялapи мaзмунaн фаолиятли, рефлексив ҳамда бошқарув механизмлари ижодий фаоллик,  креативлик ўзини ўзи баҳолаш, индивидуал ривожлантириш ҳамда информацион, операцион, мотивацион, коммуникатив компонентларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 майдаги 08-13133-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар олий таълим муассасаларида бошқарув фаолиятига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларини корпоратив маданият асосида бошқаришнинг мақсадли, мазмунли ва технологик блоклардан таркиб топган модели вoкaлoтеpaпия, изoтеpaпия, библиoтеpaпия, имaгoтеpaпия усуллapидaн фoйдaлaниб таққослаш, синтез, индукция, дедукция, абстрактлаш каби таълим сифатини оширишнинг коллоборатив кўрсаткичлари орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда олий таълим муассасалари педагогик кадрларининг бошқарув компетенцияларини корпоратив маданият асосида самарали ривожлантиришнинг коммуникатив, мотивацияли, ахборотли ва  инновацион компонентлари креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик индикаторлар асосида аниқлаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 майдаги 08-13133-сон маълумотномаси). Натижада, бу ишланмалар раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёни, ўқув-методик таъминоти, ўқув дастурлари ҳамда бакалавр ва магистрларга малака талаблари мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish