Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги ПФ-243-сон “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Олий аттестация комиссиясининг икки нафар ходими С.Зулунов ва А.Юсупов  “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.
2022 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида ҳамда Олий аттестация комиссиясида эсдалик нишонларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Ўтказилган тантанали тадбирларда мамлакатимизда, айниқса таълим ва фан соҳаларида амалга оширилаётган сифат ўзгаришлари ва натижалари эътироф этилган ҳолда бундан буён ҳам мамлакатимиз тараққиётида фаол иштирок этиш бўйича фикрлар билдирилди.
“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ва гувоҳномалари тантанали вазиятда топширилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish