Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиев Шуҳрат Тулқиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тоғ ён бағридаги конларни очиқ-ер соти усулда қазиб олишда контурорти заҳираларини очиш тизимини асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3065.
Илмий раҳбар: Назаров Заир Содикович, техника фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Шуҳрат Шарофович, техника фанлари доктори, доцент; Хасанов Обид Абдуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади капитал ва эксплуатацион харажатларни камайтирадиган тоғ ён бағридаги конларни очиқ-ер ости усулда қазиб олишда контурорти заҳираларини рационал очиш тизимини асослаш ва танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карьер контурида ва контуридан ташқарида очиқ-ер ости усули билан қазиб олинадиган тоғ ён бағридаги руда конлар заҳиралари тизимлаштирилган;
очиш усули ва руда оқимини шакллантириш учун карьер майдонидан фойдаланишга асосланган, карьер чегара контуридан ташқаридаги заҳираларни очиш тизимлари вариантлари ишлаб чиқилган;
очиқ-ер ости усули билан қазиб олишда тоғ ён бағридаги руда конларнинг контурорти заҳираларини очишнинг технологик схемаларининг вариантлари ишлаб чиқилган;
графоаналитик усулдан фойдаланган ҳолда, тоғ ён бағридаги руда конларни ер ости усулида қазиб олишга ўтишда карьернинг рационал чегараларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тоғ ён бағридаги руда конларни очиқ-ер ости усулида қазиб олишда контурорти заҳираларини очиш тизимини асослаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
конни ер ости усулида қазиб олишга ўтишда карьернинг рационал чегараларни аниқлаш методикаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Қорақутан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 12 сентябрдаги 23.01-01-04/585-сон маълумотномаси). Натижада, очиқ кон ишлари оптимал чегарасини аниқлаш имконини берган;
контурорти заҳираларни очишнинг илмий жиҳатдан баҳоланган ва иқтисодий самарадорлик билан асосланган оптимал варианти «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Қорақутан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 12 сентябрдаги 23.01-01-04/585-сон маълумотномаси). Натижада, асосланган иқтисодий самарадорлик ва георесурс потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish