Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайталиева Нигора Согибназаровна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек лирикасининг поэтик хусусиятлари (90-йиллар аёллар шеърияти мисолида)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1427.
Илмий раҳбар: Жўраева Гулноза Ахматовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори,                                                                   профессор;  Раджабова Буробия Тангировна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 90-йиллар ўзбек шоиралари Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Гулчеҳра Нуриллаева, Гулчеҳра Жўраева, Қутлибека Раҳимбоева, Зулфия Мўминова, Фарида Афрўз, Зебо Мирзаева, Ҳалима Аҳмедова, Гуландом Тоғаева каби ижодкорлар шеърларидаги поэтик хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Гулчеҳра Нуриллаева, Қутлибека Раҳимбоева, Зулфия Мўминова сингари шоиралар асарлари тилининг жонли, образли, халқ тилига яқинлиги реалистик идрок ва ифода маданиятининг чуқурлашганлиги далилланган;
замондош инсон характеридаги янгиланишларнинг ҳаётий, ижтимоий, фалсафий, тарихий, руҳий асосларини ўз ижод намуналарида акс эттириш 90-йиллар ўзбек шоираларига хос умумий хусусият эканлиги далилланган;
ХХ асрнинг 90-йиллари ўзбек шоиралари шеърларидаги сифатлаш, ўхшатиш, метафора каби тасвир воситаларини қўллашдаги бетакрорлик очиб берилган;
шахс ва жамият психологиясидаги ўзгаришлар бадиий тасвир воситаларининг характерига ҳам таъсир кўрсатгани шоиралар асарларидан келтирилган мисоллар орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек лирикасининг поэтик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
90-йиллар ўзбек адабиётида Алишер Навоий ижодининг ўрни, замонавий ўзбек назмида мумтоз шеърият анъаналарининг давом этиши ҳақидаги илмий хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш”( 2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 12 сентябрдаги 01/4-2540/4-сон маълумотномаси). Натижада 90-йиллар  ўзбек шоиралари шеърларида Навоий асарлари хусусиятларининг уйғунлашуви поэтик янгиланиш омилини юзага келтиргани ҳақидаги қарашлар билан бойитилди;
90-йиллар аёллар лирикасида миллий ўзига хослик, мураккаб ва чигал моҳият ҳамда шаклга эга бўлган ҳолату ҳодисаларни поэтик тадқиқ этишни мақсад қилганлигига доир илмий хулосалардан 1-147-рақамли “Theoretical issues of Azerbaijani-Uzbek-Turkmen linguistics” (2016–2020 йй.) мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Озарбайжон Миллий илмлар академиясининг 2022 йилдаги 5 апрелдаги 51-сон маълумотномаси). Натижада 90-йиллари ўзбек шоиралари шеърларида ўзбек халқига, ўзбек аёлига, ўзбек онасига  хос бўлган миллийликнинг поэтик кўринишлари, уларнинг ҳар қандай мураккаб ва чигал ҳолатдаги ички кечинмалари тасвирига оид муайян хулосалар чиқаришга асос бўлган;
шеъриятда инсон руҳияти манзараларини бутун мураккаблиги билан тасвирлашга бўлган кучли эҳтиёж поэтик тилда янги тимсоллар ва образлар пайдо бўлишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тил – жамият таянчи” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 9 апрелдаги 01-16-79-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмуни ўзбек шеърияти тараққиётида шаклий изланишлар ва  поэтик нутқ шакллари борасидаги илмий маълумотлар билан бойитилган, дастур савияси ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish