Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Жавлонбек Султоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўл транспорт тизимини иқтисодий ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Iqt367.
Илмий маслаҳатчи: Салимов Бахтёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSс.15/31.12.2020.I.09.04.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида темир йўл транспорт тизимини иқтисодий ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш билан боғлиқ фундаментал, назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти самарадорлигига баҳо берувчи индикатор-кўрсаткичларининг 0 < Крив ≤ 1 шкала бўйича қуйи ва юқори чегаравий қийматлари [«инқироз олди» (0-0,44), «ривожланаётган» (0,45-0,75) ва «юқори» (0,76-1)]да тармоқ иқтисодий ривожланишининг мақбул даражалари аниқланган;
темир йўл транспорт тармоғини янада ривожлантиришнинг олтита йўналишдаги стратегик мақсадларини тизимнинг ягона технологик жараёни ҳамда ташкилий-иқтисодий концепциясини жорий этилиши таъсирида юзага келувчи сифат ва миқдор индикаторларини (0,51-1) интервалга ажратган ҳолда белгилаб олиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
темир йўл транспортининг рейтинг даражасини «потенциал» (0,51-0,55), «рентабелли» (0,55-0,65), «рақобатбардош» (0,66-0,75), «инвестицион» (0,76-0,9) ва «инновацион» (0,91-1,0) шкалалар бўйича баҳолаш орқали унинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи имконият ва захиралар асосланган; 
логистика жараёнларининг имитацион моделига экспедиторлар ва юк жўнатувчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро афзалликларини мувофиқлаштириш орқали ривожланиш даражасининг 20 фоизга ошиши асосланган;
 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг даромад, мулкий ҳолат, молиявий барқарорлик ва ишбилармонлик фаоллиги коэффициентларидаги ўзгаришларнинг 2026 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорт тизимини иқтисодий ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти самарадорлигига баҳо берувчи индикатор-кўрсаткичларининг 0 < Крив ≤ 1 шкала бўйича қуйи ва юқори чегаравий қийматлари [«инқироз олди» (0-0,44), «ривожланаётган» (0,45-0,75) ва «юқори» (0,76-1)]да тармоқ иқтисодий ривожланишининг мақбул даражаларини аниқлаш юзасидан таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 04/2881-20-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши темир йўл транспорти тизимининг ривожланиш жараёнидаги салбий тенденцияларни ўз вақтида аниқлашда ва уларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ёрдам берган;
темир йўл транспорт тармоғини янада ривожлантиришнинг олтита йўналишдаги стратегик мақсадларини тизимнинг ягона технологик жараёни ҳамда ташкилий-иқтисодий концепциясини жорий этилиши таъсирида юзага келувчи сифат ва миқдор индикаторларини (0,51-1) интервалга ажратган ҳолда белгилаб олиш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 04/2881-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши темир йўл тармоғи иқтисодий фаолиятининг истиқболини таъминлашда миллий транспорт-транзит тизимини самарали ривожлантириш бўйича узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш даражасини аниқлашга хизмат қилган;
темир йўл транспортининг рейтинг даражасини «потенциал» (0,51-0,55), «рентабелли» (0,55-0,65), «рақобатбардош» (0,66-0,75), «инвестицион» (0,76-0,9) ва «инновацион» (0,91-1,0) шкалалар бўйича баҳолаш орқали унинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи имконият ва захираларни аниқлаш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 04/2881-20-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг компания фаолиятига жорий этилиши соҳанинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва унинг самарадорлигини баҳолаш имкониятини берган;
логистика жараёнларининг имитацион моделига экспедиторлар ва юк жўнатувчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро афзалликларини мувофиқлаштириш орқали ривожланиш даражасини ошириш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 04/2881-20-сон маълумотномаси).  Ушбу методологиянинг жорий этилиши натижасида темир йўл тармоғида ўртача йилига меҳнат унумдорлигини 3,5 фоизга ва тизимнинг иқтисодий ривожланиш даражасини 20 фоизга ошириш имконияти яратилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг даромад, мулкий ҳолат, молиявий барқарорлик ва ишбилармонлик фаоллиги коэффициентларидаги ўзгаришларнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 04/2881-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятининг узоқ муддатли истқболга мўлжалланган асосий иқтисодий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish