Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Дилрабо Давлатбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кичик бизнес корхоналарида асосий воситалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш масалалари”, 08.00.08– “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1447.
Илмий раҳбар: Кудбиев Давлатбай, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Пардаев Абдунаби Халикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ёрматов Илмиддин Тошматович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес корхоналарида асосий воситалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий воситаларнинг тан олиниш жараёнида улардан фойдаланиш мақсадлари ва улардан олинадиган даромад бирламчи эканлиги асосланган ҳамда уларни бухгалтерия ўтказмаларида акс эттириш таклиф этилган;
бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар бўйича ижара муносабатларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг учинчи илова шаклига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар берилган; 
корхоналар соф фойдаси, рентабеллик кўрсаткичлари ҳамда инвестицион жозибадорлигини орттириш мақсадида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтириш таклиф этилган;
асосий воситаларга сарфланган маблағларни қисқа муддатларда қайта тиклаш ва янгиланиш коеффициентларини ошириш мақсадида корхоналар асосий воситаларига ҳисобланадиган амортизация меъёрларини 2,5 баробарга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес корхоналарида асосий воситалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни ўзгартириш бўйича (Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009-йил 11-майдаги 54-сонли буйруғи билан тасдиқланган) таклифи инобатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016-йил 28-сентабрдаги 75-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 06/04-02-32/2953-сон маълумотномаси). Натижада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг тушунарлилик даражаси ортган;
асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг учинчи илова шаклини ўзгартириш бўйича берилган таклифлари инобатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019-йил 27-февралдаги 21-сон буйруғи билан амалга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 06/04-02-32/2953-сон маълумотномаси). Натижада илова шаклида қўлланилган атамаларнинг қонун ҳужжатлари талаблари асосида келтирилишига эришилган;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2021 йил 28 декабрдаги 28/2-78614-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарга янги технологияларни жалб этиш учун молиявий ресурсларни жамғариш имконияти яратилган;
фойда солиғи ҳисоблашда инвестициявий чегирма миқдори янги технологик ускуналар учун 20 фоиз, бинолар учун 10 фоиз этиб белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2021 йил 28 декабрдаги 28/2-78614-сон маълумотномаси). Шу сабабли корхоналар соф фойдаси, рентабеллик кўрсаткичлари ҳамда инвестицион жозибадорлигини орттириш имкони яратилган;
корхоналар асосий воситаларига ҳисобланадиган амортизация меъёрларини 2.5 баробарга ошириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2021 йил 28 декабрдаги 28/2-78614-сон маълумотномаси). Натижада асосий воситаларга сарфланган маблағларни қисқа муддатларда қайта тиклаш ва янгиланиш коеффициентларини оширишга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish