Саипова Малохат Латиповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция қилишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштириш», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Psi15.
Илмий раҳбар: Бегматов Абдуллажон Сирожиддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар:Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туйчиева Саодат Мелиқузиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ислом университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция қилишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик мулоқотда макиавеллизм аломатлари (қатъиятлилик, жасурлик, доминантликка интилиш, худбинлик, ҳиссий бефарқлик) намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи, бу жараённинг қонуниятларини белгилаб берувчи объектив (педагогик стаж, жинс билан боғлиқ) ва субъектив (шахс сифатида ўз имкониятларини рўёбга чиқариш эҳтиёжи, педагогик фаолият натижаларига установка билан боғлиқ) омиллари аниқланган;
шахсда макиавеллизм даражасини аниқлаш учун хизмат қилувчи методика (Machiavellianism Scale Mach-IV) миллий шароитда қўллаш учун зарур психометрия тадбирлари асосида мослаштирилган ҳамда қандай манипулятив таъсир усулларидан фойдаланишга мойиллик мавжудлигини ташхис қилишга мўлжалланган психодиагностика воситаси таклиф этилган;
педагог мутахассиснинг касбий фаолиятни лойиҳалаш ва унда ўзини мониторинг қилишда қандай устувор йўналишга (дидактик ва психологик соҳа) йўналганлик даражасини аниқ миқдорий кўрсаткичларда фарқлашга ёрдам берувчи психодиагностика методикаси ишлаб чиқилган;
педагог шахсида макиавеллизмга мойиллик психокоррекцияси ва психопрофилактикаси дастурий асоси сифатида хизмат қилувчи амалий машғулотлар учун услубий ишланмалардан иборат тренинг дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагог шахсида макиавеллизмга мойилликнинг диагностикаси ва коррекциясининг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогик мулоқотда аниқланган макиавеллизм аломатларининг намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив омиллар юзасидан олинган илмий натижалар Психология ўқув-илмий марказида амалиётга жорий қилинган (ТДПУ Психология ўқув-илмий марказнинг 2018 йил 8 февралдаги 02-07-364/04-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг жорий қилиниши таълим тизимида фаолият олиб бораётган амалиётчи психологларга психологик хизмат кўрсатишнинг назарий ва амалий-услубий сифатини ошириш имконини берган;
шахсда макиавеллизм даражасини аниқлаш учун хизмат қилувчи методика (Machiavellianism Scale Mach-IV) миллий шароитда қўллаш учун зарур психометрия тадбирлари асосида мослаштирилган ҳамда қандай манипулятив таъсир усулларидан фойдаланишга мойиллик мавжудлигини ташхис қилишга мўлжалланган психодиагностика воситаси Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) фаолиятига жорий қилинган (РБИММнинг 2018 йил 31 январдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада психолог-мутахассисларни махсус ёрдамга муҳтож болалар билан бевосита ишлашга йўллашдан аввал уларнинг индивидуал сифатларини аниқлаш чора-тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
педагог мутахассиснинг касбий фаолиятни лойиҳалаш ва унда ўзини мониторинг қилишда қандай устувор йўналишга (дидактик ва психологик соҳа) йўналганлик даражасини аниқ миқдорий кўрсаткичларда фарқлашга ёрдам берувчи психодиагностика методикаси Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) фаолиятида қўлланилган (РБИММнинг 2018 йил 31 январдаги 06/46-сон маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий қилиниши амалиётчи психолог-мутахассисларнинг касбий салоҳияти ҳамда касбга психологик тайёрлик даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
педагог шахсида макиавеллизмга мойиллик психокоррекцияси ва психопрофилактикаси дастурий асоси сифатида хизмат қилувчи амалий машғулотлар учун услубий ишланмалардан иборат тренинг дастури Психология ўқув-илмий маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги тизимига жорий қилинган (ТДПУ Психология ўқув-илмий марказининг 2018 йил 8 февралдаги 02-07-364/04-сон ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 01-02/2-2-46-сон маълумотномалари). Мазкур тренинг дастурининг жорий қилиниши амалий машқ ва топшириқларнинг самарали тизим асосида умумтаълим мактаблари педагоглари ҳамда таълим тизими амалий психологлари курсининг тингловчилари билан ўтказиладиган коррекцион-ривожлантирувчи ишлар сифатини янада оширишга имкон берган.