Sayt test rejimida ishlamoqda

Асатов Суннатулло Неъматиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Молибден тузлари ва улардан махсулотлар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чикиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3004.
Илмий раҳбар: Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Камолов Турсунбой Очилович, техника фанлари доктори; Бозоров Аминжон Нуриллоевич, техника фанлари буйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молибден тузлари ва улардан маҳсулотлар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СТН-1,6 типидаги мақсадли печларда МЧ маркали молибден кукунларини олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;
МЧ маркали молибден кукунларини олиш учун СТН-1,6 типидаги мақсадли печларда водород билан қайтаришнинг 1 ва 2-босқичлардаги технологик режимлари аниқланган;
МС маркасидаги молибденнинг хром қотишмаси билан қўшимча қотирилиши тобланган ҳолатда механик хусусиятлари яхшиланган, диаметри 0,150-0,060 мм бўлган молибден симини оширишга ва барқарорлаштиришга имкон бериши аниқланган;
“ОКМК» АЖ ҚҚ ва НМ ИИЧБ эритиш ва прокат цехида молибден симининг механик хусусиятларини ошириш ва барқарорлаштиришга имкон берадиган оптимал параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Молибден тузлари ва улардан махсулотлар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чикиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гидростатик пресслаш йўли билан йирик ўлчамдаги металл-керамика молибденли штабикларини олиш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ «Ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар» ИИЧБда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 24 августдаги АА-006431-сон маълумотномаси). Натижада, йирик ўлчамдаги металл-керамика молибденли штабикларини ишлаб чиқаришни 80-85,0% ошириш имконини берган;
молибден ишлаб чиқаришни гидростатик пресслашнинг оптимал режимлари “Олмалиқ КМК” АЖ «Ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар» ИИЧБда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 24 августдаги АА-006431-сон маълумотномаси). Натижада, СТН-1,6 печларида ўртача диаметри 6-7,5 мкм бўлган МоО2 доналарини олиш имконини берган;
хром қотишмасини 0,25% қўшиш орқали юқори зичликдаги ва физик-кимёвий ва технологик хусусиятларга эга бўлган юқори сифатли молибден симларини олиш усули “Олмалиқ КМК” АЖ «Ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар» ИИЧБда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 24 августдаги АА-006431-сон маълумотномаси). Натижада, солиштирма сирт юзаси 0,155 м2, зичлиги 25,12 г/дюйм3 бўлган молибден симларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish