Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдилакимов Гафур Абдихаликовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро автомобиль транспорти ва коммуникацияларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларни бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt305.

Илмий раҳбар: Карриева Якутджан Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Шарифходжаев Усмон Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро автомобиль транспорти ва коммуникацияларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

халқаро транспорт тизимини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳалар самарадорлиги даражаси рентабеллик индекси, инвестициялардан фойдаланишни ички меъёри ва инвестицияларнинг қопланиш муддати орқали аниқлашда вақт омилига устуворлик берилиб, инвестицион бошқаришнинг иқтисодий-ташкилий механизмлари такомиллаштирилган;

инвестициялаш объектининг рақобат устунликлари, стратегик мақсадлари, қуввати, ушбу фаолиятни амалга ошириш муддатлари ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятига мувофиқ тарзда лойиҳани капитал тузилмасини оптималлаштириш имкониятлари асослаб берилган;

корреляцион-регрессион услубиятдан фойдаланиб, халқаро транспорт тизимини ривожлантириш учун жалб этиладиган инвестицион қўйилмалар миқдори ва йўналишлари ҳамда логистик хизматлар динамикасининг ўзгариш қонуниятлари учинчи даражали полиноминал функция орқали боғланганлиги аниқланган, логистик хизматлар ва инвестициялар ҳажмини башорат қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

транспорт – логистик хизматларнинг ҳажмига мос халқаро йўналишларда эксплуатация қилиниши лозим бўлган автомобиль транспорти воситаларини танлаш, транспорт харажатлари, зарурий инвестициялар миқдорини аниқлашда инвестицияларнинг самарадорлик даражаси лойиҳадаги ноаниқликлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавфсизликни таъминлайдиган захираларни ҳисобга олиш услуби такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:.

Халқаро автомобиль транспорти ва коммуникацияларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

халқаро транспорт тизимини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳалар самарадорлиги даражаси рентабеллик индекси, инвестициялардан фойдаланишнинг ички меъёри ва инвестициянинг қопланиш муддати орқали аниқлашда вақт омилига устуворлик берилиб, инвестицион бошқаришнинг иқтисодий-ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятига жорий этилган (Республика йўл жамғармасининг 2017 йил 30 ноябрдаги МА/03-1251-сон маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган механизмни қўллаш натижасида йўл тизими инвестицион лойиҳаларини бизнес-режалари ва лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш инвестициялаш жараёнларининг лойиҳалаш циклини 15-20 фоизга қисқартиришга имкон берган;

инвестициялаш объектининг рақобат устунликлари, стратегик мақсадлари, қуввати, фаолиятни амалга ошириш муддатлари ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятига мувофиқ тарзда лойиҳа капитал тузилмасини оптималлаштириш имкониятлари бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятига жорий этилган (Республика йўл жамғармасининг 2017 йил 30 ноябрдаги МА/03-1251-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши инвестициялаш объектининг қуввати, бажариладиган ишлар муддати, стратегик мақсади ва аҳамиятидан келиб чиқиб, лойиҳанинг капитал тузилмасини оптималлаштириш инвестицион қўйилмалар қийматини 2-3 фоизга (3100 млн. сўмга) тежалишини таъминлаган;

корреляцион-регрессион услубиятдан фойдаланиб, халқаро транспорт тизимини ривожлантиришга жалб этиладиган инвестицион қўйилмалар миқдори ва йўналишлари ҳамда логистик хизматлар динамикасининг ўзгариш қонуниятлари учинчи даражали полиноминал функция орқали боғланганлиги, логистик хизматлар ва инвестициялар ҳажмини башорат қилиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятига жорий этилган (Республика йўл жамғармасининг 2017 йил 30 ноябрдаги МА/03-1251-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши автомобиль йўллари тизими тасарруфидаги ташкилотлар логистика хизматларига бўлган эҳтиёжини баҳолаш ва бошқариш аниқлигини оширган, транспорт харажати миқдорини 10-12 фоизга камайтирган;

транспорт – логистик хизматларнинг ҳажмига мос халқаро йўналишларда эксплуатация қилиниши лозим бўлган автомобиль транспорти воситаларини танлаш, транспорт харажати ва зарурий инвестициялар миқдорини аниқлашда инвестицияларни самарадорлик даражаси лойиҳадаги ноаниқликлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавфсизликни таъминловчи захираларни ҳисобга олиш услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятига жорий этилган (Республика йўл жамғармасининг 2017 йил 30 ноябрдаги МА/03-1251-сон маълумотномаси). Ушбу услубни амалиётга жорий этиш натижасида халқаро йўналишларда эксплуатация қилинадиган транспорт воситаларини лизинг шартлари асосида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган MAN TGS 19.400 автомобилини сотиб олиш эксплуатацион харажатларни 15-16 фоизга камайишини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish