Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонов Ёқубжон Хамдамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билан оғриган беморларда юз-жағ соҳасининг йирингли некротик жараёнларини клиник-генетик хусусиятлари», 14.00.21 - Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1260.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Сельский Натан Евсеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Дусмухамедов Махмуд Закирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат тиббий-стоматологик университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан оғриган беморларда юз-жағ соҳасининг йирингли некротик жараёнларини клиник-генетик хусусиятларини урганиш ва даволаш  самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси йирингли-некротик асоратларининг юзни ўрта ва юқори 1/3 қисмида кенг тарқалганлик даражаси исботланган;
COVID-19 билан оғриган беморлар юзидаги йирингли-некротик жароҳатлар, юз-жағ, бурун шиллиқ қавати ва бурун ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қаватидаги морфологик хусусиятларидан мукормикоз, Candida albicans, диморфли (мукормикоз+кандидоз) микотик шикастланишлар билан учраши исботланган;
COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси йирингли-некротик асоратларининг оғир турида жараённинг узоқ вақт кечиши сабаблари клиник-лаборатор ҳамда радиологик (МСКТ) таҳлиллар ёрдамида асосланган;
илк бор MTHFR генида 677C>Т rs1801133 Т/Т полиморфизми ва MTR генида 66A>G rs1801394 C/C полиморфизм моногенотипи ташувчиларида COVID-19дан кейин юз-жағ соҳасида асоратлар ривожланишининг нисбий хавфи 6 маротаба ошиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 билан оғриган беморларда юз-жағ соҳаси йирингли-некротик жараёнларининг кечишида ўтказилган клиник ҳамда генетик таҳлиллар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси йирингли-некротик асоратларнинг гистологик турларини ташхислаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси мукормикоз асоратлари морфологик кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/158-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада COVID-19 билан оғриган беморларда юз-жағ соҳаси йирингли-некротик жараёнлари билан хасталанган беморларда касалликни ташхислаш, беморларни  кузатиш орқали беморларнинг хасталик туфайли асоратларини олдини олиш имконини берган;
COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси йирингли-некротик асоратларни ривожланишига таъсир этувчи MTHFR rs1801133, MTHFR rs1801131, MTR rs1805087 ва MTR rs1801394 генларида ўтказилган молекуляр-генетик усуллари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси асоратларини генетик ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/160-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома генетик изланишларда генотипик нохуш аллелларни инобатга олган ҳолда COVID-19 билан оғриган беморларда юз-жағ соҳаси йирингли-некротик жараёнларини ривожланиши ва кечишида генетик омилларнинг ролини аниқлаш ва прогнозлашда ушбу таҳлил самарадорлигини ошириш имконини берган; 
COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси йирингли-некротик асоратларни ташхислаш, даволаш ва прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси оторинолорингология бўлими, Республика патологик анатомия маркази ва 7-шаҳар клиник шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 8н-д/124–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши COVID-19дан кейинги юз-жағ соҳаси йирингли-некротик асоратлар билан хастланган беморларда ташхислаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг умр кўриш даврийлигини узайтириш, даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини 35%га яхшилаш, ижобий даволаш самарадорлигини ошириш ва прогнозлаш хамда шу оркали ушбу хасталикни кайталанишини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish