Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимханова Севарахон Шавкатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иккиламчи хомашё асосида нотўқима қатламли полимер материалларни олиш технологиясини такомиллаштириш», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/2696.
Илмий раҳбар: Мирзаев Нодир Баходирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик ва тикув корхоналари технологик чиқиндиларидан тикланган толали иккиламчи хомашё асосида нотўқима қатламли полимер материалларни олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик ва тикув корхоналари технологик чиқиндиларидан тикланган толали хомашё, этилен-винилацетат тўрсимон елим парда, тўрсимон полиэфир трикотаж асосида кимёвий елимлаш усули билан нотўқима қатламли полимер материаллар яратилган;
иккиламчи целлюлоза толалари, этилен-виниацетат сополимери, полиэфир толаларнинг ўзаро таъсирлашуви икки босқичда, 140-180оC да адгезион таъсирлашув, 195-262oC да кимёвий таъсирлашув содир бўлишлиги аниқланган;
иккиламчи толали хомашё ёки дағал туя ва қўй жунининг йўналтирилган қатлами, полимер елим сингдирилган полиэфир-пахта тўқув-трикотаж мато асосида кимёвий елимлаш усули нотўқима қатламли материал олинган;
иккиламчи толали хомашё асосида кимёвий елимлаш усули билан олинган нотўқима қатламли материалга термик ишлов бериш вақтида содир бўладиган қайта эфирланиш реакцияси унинг гигиеник хоссаларига таъсир этмагани ҳолда механик мустахкамлигини сезиларли оширишлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Иккиламчи хомашё асосида нотўқима қатламли полимер материалларни олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тўқимачилик чиқиндиларидан тикланган иккиламчи толали хомашё асосида кимёвий елимлаш усули билан олинган нотўқима мато пальто ва костюмларда шакл сақловчи ва иссиқ сақловчи астарлик сифатида “REAL TEX” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 1 июлдаги 03/25-2042-сон маълумотномаси). Натижада, астарлик учун нотўқима мато тикув ва тўқув корхоналари чиқиндиларидан тайёрланганлиги сабабли маҳсулот таннархини камайтириш имконини берган;
туя жуни, этилен-винилацетат елим сингдирилган полиэфир-пахта тўрсимон мато асосида олинган нотўқима материал тиббий-профилактик белбоғнинг иссиқ сақловчи элементи сифатида “IDEAL” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 1 июлдаги 03/25-2042-сон маълумотномаси). Натижада, табиий толалардан тайёрланган, экологик ҳавфсиз, юқори иссиқ сақловчилик ҳусусиятига эга бўлган тиббий-профилактик белбоғ ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish