Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабибуллаев Амет Жандуллаевичнинг
фалсафа доктори (phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёқилғи омборларида ёнғин ва портлаш хавфини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги 
диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1248.
илмий раҳбар: Мухамедгалиев Бахтиёр Абдуқодирович – кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Равшан Исраилович – техника фанлари доктори, профессор, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори; Литяга Артем Валерьевич - т.ф.ф.д. (PhD), доцент, Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси доценти. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт омборларини  ёнғин ва портлаш хавфини камайтиришнинг самарали тадбирларини ишлаб чиқиб, нефт маҳсулотларининг ёнишини аналитик ва амалий ҳисоблаш усулларини яратиб, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва нефт омборларидаги ёнғин ва портлашда одамларнинг ҳалок бўлишини ва моддий зарарни камайтириш учун  ўз вақтида локализация тадбирини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
нефт маҳсулотлари буғларини юпқа деворли конденсаторлар ёрдамида самарали ушлаб қолиш технологияси ишлаб чиқиллган бўлиб, унга асосан, резервуарлардаги ёнғин ва портлаш хавфини камайтириш самарадорлигини ошириш учун махсус мосламанинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
таклиф этилаётган нефт маҳсулотларини сақлаш резервуарларининг такомиллаштирилган конструкцияси нефтмаҳсулотини қуйиш ва тўкиш жараёнидаги авария ва портлаш ҳолатлари олдини олиш самарадорлигини 10-15 % гача ошириб бериш имконияти мавжуд эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
нефт маҳсулотлари сақланадиган резервуар тубини оловбардош резина-тенти билан қоплаш ва резервуарнинг остиги қисмидаги қаттиқ тупроқни қум массасига алмаштириш эвазига, ҳарорат ўзгариши билан деформацион жараёнларни бартараф этиш самарадорлиги 30-35% гача технологик усулларининг яхшилаши мумкинлиги аниқланган;
янги таклиф этилаётган “ХАЖ” русумли полимер билан қоплаш орқали стационар ва мобиль шакллари резервуар конструкцияларининг оловбардошлиги 10-15% гача яхшиланган, нефт омборлари авариясида юзага келадиган моддий зарарни камайтириш учун ишлатиладиган ёнғинга қарши ҳимоя тўсиғи орқали бартараф этиш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёқилғи омборларида ёнғин ва портлаш хавфини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
нефт омборларида портлашлар ва ёнғинлар хавфини камайтириш учун ёнғинга чидамли оловбардош такомиллаштирилган ҳимоя тўсиғи яратилди ва  “Тахиятош НБ”  АЖ нинг ёнилғи омбор хўжалигида олиб борилган саноат тажриба синовлари ишланмани амалий аҳамияти юқорилигини кўрсатди (“Тахиятош НБ” АЖнинг 2021 йил 9 июндаги жорий қилинган маълумотномаси). 
Ўзбекистон Республикаси ФВБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилди (Қорақалпоқстон Республикаси ФВВ нинг 2021 йил 22 февралдаги 12/1/10-457-сонли маълумотномаси). Натижада нефт омборларида портлашлар ва ёнғинлар хавфини камайтириш учун резервуарлар ва ёнғинга чидамли оловбардош такомиллаштирилган конструкцияси қўлланилиши бўйича самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish