Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиназаров Миржалол Рахмонбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иккиламчи манба – феррорезонансли ток стабилизаторларининг таҳлили ва тадбиқи», 05.05.02 – «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3003
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Мухтархан Ибадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Абидов Қудрат Гайратович, техника фанлари доктори, профессор; Бедрицкий Иван Михайлович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: манба кучланиши ва юклама қаршилигининг кенг оралиқда ўзгаришига нисбатан ток барқарорлигини таъминловчи  феррорезонансли ток стабилизатори схемасини тузиш ва тадбиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч контурли феррорезоанс занжир схемаларини гармоникалар мувозанати усули асосида, манба кучланиши ва юклама қаршилиги кенг оралиқда ўзрагишига нисбатан ток барқарорлигини таъминлайдиган ток стабилизаторларини яратиш асосланган; 
манба кучланиши ва юклама параметрлари  ўзгаришига нисбатан токнинг барқарорлик чегараларини  аниқлаш учун ҳисоблаш алгоритими ишлаб чиқилиб ток стабилизаторининг математик модели яратилган; 
резонанс контурлар вольт-ампер тавсифлари йиғиндисига асосланган токнинг барқарорлигини кенг оралиқда таъминловчи феррорезонансли ток стабилизаторининг схемаси ишлаб чиқилган; 
ток стабилизаторининг юкламали режимларини таҳлил қилиш асосида унинг параметрларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уч контурли резонанс занжирни юкламали режимини таҳлил ва тадбиқини натижаси асосида:
резонанс контурлар вольт-ампер тавсифлари йиғиндисига асосланган уч фазали тизимдан таъминланадиган аккумулятор батареяларини стабил ток билан зарядловчи қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ IAP 05783, 2019). Натижада қурилма ёрдамида чиқиш кучланиши ҳар хил бўлган аккумулятор батареяларини зарядлаш имкони яратилган.
аккумулятор батареяларини стабил ток билан таъминлайдиган уч фазали қурилма “Ўзбекистон темир йуллари” АЖнинг “1-son Energomontaj poezdi” УКда аккумулятор батареяларини зарядлашда жорий қилинган (Ўзбекистон темир йуллари” АЖнинг 2022 йил 30 сентябрдаги Э-1150 сонли маълумотномаси). Натижада зарядлаш жараёнида аккумулятор батареяларини уч фазали тизимдан таъминланиши зарядлаш қуввати  марта кўпайиб, йиллик иқтисодий самарадорлик 105 398 190 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish