Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Мухаё Ахтамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини мазмуни ва амалга оширилиши”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu732. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Эсанова Замира Нормуродовна, юридик фанлар доктори, профессор; Ашурова Наргиза Аъзамовна, юридик фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини мазмуни ва амалга оширилиши боғлиқ муносабатларни, мазкур соҳадаги муаммоларни  аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой фондини бошқариш шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий табиатидан келиб чиқиб, ушбу шартнома тарафлари сифатида “уй-жой фондини бошқарувчи ташкилот” ва “уй-жой мулкдори ёки ширкат” бўлиши лозимлиги асослантирилган;
кўп квартирали уйдаги “турли хилдаги конструкциялар ва техник хизмат кўрсатиш қурилмалари, санитария ускуналари” мулкдорларнинг умумий мол-мулки таркибига кириши асослаб берилган;
кўп квартирали уйдаги жой мулкдори томонидан тузилиши мумкин бўлган фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг алоҳида турлари ҳамда ушбу жойдан фойдаланишни бошқа шахсларга беришига оид унинг ҳуқуқлари доираси асослантирилган;
собиқ мулкдор ва унинг оила аъзоларининг сотилган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланиш вақти шартномада белгиланиши, агар шартномада белгиланган бўлмаса шартнома тузилган кундан эътиборан бу ҳуқуқ йўқотилган деб эътироф этилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини амалга оширишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
уй-жой фондини бошқариш шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий табиатидан келиб чиқиб, ушбу шартнома тарафлари сифатида “уй-жой фондини бошқарувчи ташкилот” ва “уй-жой мулкдори ёки ширкат” бўлиши ҳақидаги таклиф 2019 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-584-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 04/4-4039-сон далолатномаси). Мазкур таклиф кўп квартирали уйлардаги квартира ва жой эгаларининг ҳуқуқларини амалга оширишнинг шартномавий тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
кўп квартирали уйдаги “турли хилдаги конструкциялар ва техник хизмат кўрсатиш қурилмалари, санитария ускуналари” мулкдорларнинг умумий мол-мулки таркибига  киришига оид таклиф 2019 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-584-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси нинг 2021 йил 17 ноябрдаги 04/4-4039-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кўп квартирали уйлардаги умумий мулк таркибига кирувчи объектларнинг рўйхатини шакллантириш ва улар белгилаш мезонларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
кўп квартирали уйдаги жой мулкдори томонидан тузилиши мумкин бўлган фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг алоҳида турлари ҳамда ушбу жойдан фойдаланишни бошқа шахсларга беришига оид унинг ҳуқуқлари доирасига оид таклиф 2019 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-584-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси нинг 2021 йил 17 ноябрдаги 04/4-4039-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кўп квартирали уйдаги жой эгаларининг мулки ҳуқуқини амалга оширишнинг ашёвий-ҳуқуқий ва шартномавий-ҳуқуқий тартиботини белгилаш орқали янги механизмларни жорий этиш имкониятини яратишга хизмат қилган.
собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан бегоналаштирганда, шартномада кўрсатилган кундан, агар шартномада уларнинг рўйхатдан чиқиш муддати келишилмаган бўлса, шартнома тузилган кундан эътиборан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 18 ноябрдаги 16-сон далолатномаси). Ушбу таклиф уй-жой мулкдорининг ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали механизмини жорий этилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish