Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаева Азиза Азимбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризмни ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2484.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бахтияр Рузметов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишлари бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилоятининг тарихий-маданий туризмга ихтисослаш билан бирга, минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, янги экологик, археологик, фольклор-этнографик, агротуризм, гастрономик туризм каби маҳсулотлар бозорини ўзлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
Минтақанинг ўзига хос туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, туризм соҳаси корхона ва ташкилотлари ўртасида ўзаро интеграциялашувни кучайтириш мақсадида “Хоразм вилояти туризм кластер”ини ташкил  қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;  
Хоразм вилоятининг зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Юсуф Ҳамадоний, Ваянган Бобо, Сайид Оловуддин, Пахлавон Махмуд, Шайх Мухтор Валий, Шайх Жалил бобо, Султон Увайс бобо, Дошқинжон бобо каби зиёратгоҳларни ўз ичига олган, “Khorezm pilgrim tourism” туристик маршрутини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Хоразм вилоятининг туристик хизматлар ҳажми, ташриф буюрган туристлар, жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва гид-таржимонлар сони кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризмни ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:  
Хоразм вилоятининг тарихий-маданий туризмга ихтисослаш билан бирга, минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, янги экологик, археологик, фольклор-этнографик, агротуризм, гастрономик туризм каби маҳсулотлар бозорини ўзлаштириш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 21 сентябрдаги 04-18/5068-сон мaълумoтнoмaси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши натижасида минтақа туристик  корхоналари фаолияти самарадорлигини ўрта ҳисобда 5-7 фоизга ошириш имкони яратилган; 
минтақанинг ўзига хос туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, туризм соҳаси корхона ва ташкилотлари ўртасида ўзаро интеграциялашувни кучайтириш мақсадида “Хоразм вилояти туризм кластер”ини ташкил қилиш бўйича тaклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 21 сентябрдаги 04-18/5068-сон мaълумoтнoмaси). Натижада, кластер таркибига кирувчи туризм инфратузилмаси корхоналари сонини 6-8 фоизга ва ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 8-12 фоизга ошириш имконияти яратилган;
Хоразм вилоятининг зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Юсуф Ҳамадоний, Ваянган Бобо, Сайид Оловуддин, Пахлавон Махмуд, Шайх Мухтор Валий, Шайх Жалил бобо, Султон Увайс бобо, Дошқинжон бобо каби зиёратгоҳларни ўз ичига олган, “Khorezm pilgrim tourism” туристик маршрути бўйича тaклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил  21 сентябрдаги 04-18/5068-сон мaълумoтнoмaси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 10-15 фоизга ошириш имконини берган; 
Хоразм вилоятининг туристик хизматлар ҳажми, ташриф буюрган туристлар, жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва гид-таржимонлар сони кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилиши бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 21 сентябрдаги 04-18/5068-сон мaълумoтнoмaси). Мазкур модел натижаларидан минтақада туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish