Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Элмурод Абдуқодировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Целлюлоза ва толали тўлдирувчилар асосида янги турдаги қоғозсимон материаллар олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T553.
Илмий маслаҳатчи: Раҳмонбердиев Ғаффор Раҳмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин, техника фанлари доктори, профессор; Абед Нодира Сойибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Мирзахмедова Муниса Хакимджановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида махсус хусусиятларга эга янги турдаги қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида целлюлоза сақловчи маҳаллий бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
органик табиий полимерлар ва ноорганик боғловчилар асосида олинган композицион материалларнинг механик, физик-кимёвий хоссалрига исботланган;
қоғозсимон минерал толали композит материалларнинг структураси ва деформацион-мустаҳкамлиги аниқланган ва толалар орасидаги боғларнинг табиати ва характери билан боғлиқлиги асосланган;
бир ва кўп қаватли юқори самарали қоғозсимон минерал толали ўрам ва фильтр материалларини тайёрлаш рецептураси аниқланган ва таркиб нисбатларининг иссиқликни ҳимоялаш ва фильтрлаш хоссаларига боғлиқлиги исботланган;
қоғоз саноатининг иккиламчи чиқиндиларидан ферментатив гидролиз орқали олинган биопарчаланувчи наноцеллюлозанинг сув шимиш, ҳаво оқими ва мутлоқ ёрилишга қаршилик кучи аниқланган;
маҳаллий табиий полимерлардан қоғоз олиш жараёнида хитозон моддасини қоғознинг механик, физик-кимёвий хоссаларига бевосита боғлиқлиги исботланган;
маҳаллий ипак қурти хитинидан олинган паст ва ўрта молекуляр оғирликка эга бўлган хитозан моддасини қоғознинг сирт хусусиятларига, қоғознинг ялтироқлик хоссаси ҳамда қоғоз массаси юзасида водород боғларнинг кескин ошишига таъсири исботланган;
целлюлоза ва маҳаллий базльт толалари асосида олинган янги турдаги қоғознинг механик хоссалари (узулиш узунлиги, йиртилишга мустаҳкамлиги, сувни кам шимиши, икки томонлама букилишлар сонини ортиши) га хитозан моддасини таъсири аниқланган;
маҳаллий хомашё асосида озиқ-овқат, кимё, ёғ-мой ва нефтни қайта ишлаш, қишлоқ ва халқ хўжалиги соҳалари учун махсус хусусиятларга эга бўлган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашё асосида махсус хусусиятларга эга янги турдаги қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
целлюлоза, ноорганик толали тўлдирувчилар ва хитозан таркибли композиция асосида олинган ўрам қоғози олиш технолгияси «TECHNO PRINT» МЧЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 10 октябридаги 05/15-2522-сон маълумотномаси). Натижада, кимёвий барқарор, нам ҳавога чидамлилиги, сувни кам шимувчи, қийин ёнадиган ўрам қоғозлар ишлаб чиқариш имконини берган;
бир ва кўп қаватли юқори самарали қоғозсимон минерал фильтр материаллари «Yangiyo’l yog’-moy» AЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган («Yog’-moy sanoati korxonalari» уюшмасининг 2022 йил 5 сентябрдаги НМ/3-737-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ мой саноатида фойдаланиб келинаётган «Белтинг» матосини маҳаллий фильтр қоғоз билан тўлиқ алмаштириш имконини берган;
органик ва ноорганик толали тўлдирувчилар ҳамда хитозан асосида олинган толали ўрам қоғоз «Qalbinur Fayz Mebel» МЧЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 10 октябридаги 05/15-2522-сон маълумотномаси). Натижада, мебел саноати учун хориждан келтирилаётган ўрам қоғозини 100 % алмаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish