Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Шахнозахон Қўчқаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак педагогларда позитив тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/P196.
Илмий раҳбар: Рахимова Индира Игоревна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбаевич, психология фанлари доктори, профессор; Мелибаева Рузахон Насировна психология фанлари номзоди, доцент.                                                                         
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда позитив тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларда позитив тафаккурнинг ифодаланиши чидамлилик ва рефлексивлик хусусиятларни интенсив ривожланиш даражасини конатив соҳага кўчиши орқали диференциал динамик хусусиятга эга эканлиги далилланган;
бўлажак педагогларнинг касбий шаклланишида коммуникатив, интеллектуал, ҳиссий-иродавий, муваффақиятга интилиш мотивациясининг ривожлантириш муҳимлигига асосланиб, позитив тафаккур устувор хусусият эканлиги исботланган;
олий ўқув юртлари педагоглари позитив тафаккурининг намоён бўлишига хиссиётнинг таъсир натижасида шахслараро муносабатларда бошқаларга ва «Мен»га нисбатан толерантликни, ўзгаларга ҳайрихохлик хисларини иродавий сифатлар билан интегратив шаклланиши ҳиссий тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизми эканлиги далилланган;
бўлажак педагогларда позитив тафаккурни шакллантириш учун падагогик перцепция, бошқаларни ижобий ҳиссий қабул қилиш, ижтимоий ва эмоционал интеллектни таркиб топтириш муҳимлигига кўра «Бўлажак педагог позитив тафаккурини ривожлантириш» муаллифлик ижтимоий-психологик тренинг дастурини киритиш самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда позитив тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини  ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларда позитив тафаккурнинг ифодаланиши чидамлилик ва рефлексивлик хусусиятларни интенсив ривожланиш даражасини конатив соҳага кўчиши орқали диференциал динамик хусусиятга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  11 июлдаги ПМ 6в-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  11 июлдаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган бўлажак педагог психологларнинг позитив тафаккурини тадқиқ этишнинг назарий- услубий таҳлили ва замонавий тушунчасининг моҳияти очиб берилди ҳамда позитив педагогнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
бўлажак педагогларнинг касбий шаклланишида коммуникатив, интеллектуал, ҳиссий-иродавий, муваффақиятга интилиш мотивациясининг ривожлантириш муҳимлигига асосланиб, позитив тафаккур устувор хусусият эканлиги исботланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 11 июлдаги ПМ 6в-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Касб психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  11 июлдаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада,  ҳар томонлама етук, позитив характерга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялашда,  бўлажак педагогнинг касбий ривожланиш жараёнида, позитив тафаккурни ўрни ва аҳамиятининг ривожланишидаги  тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
олий ўқув юртлари педагоглари позитив тафаккурининг намоён бўлишига хиссиётнинг таъсир натижасида шахслараро муносабатларда бошқаларга ва «Мен»га нисбатан толерантликни, ўзгаларга ҳайрихохлик хисларини иродавий сифатлар билан интегратив шаклланиши ҳиссий тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизми эканлиги далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 11 июлдаги ПМ 6в-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» модули мазмунига сингдирилган Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  11 июлдаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психолог ва педагог кадрларнинг позитив тафаккурини шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган; 
бўлажак педагогларда позитив тафаккурни шакллантириш учун падагогик перцепция, бошқаларни ижобий ҳиссий қабул қилиш, ижтимоий ва эмоционал интеллектни таркиб топтириш муҳимлигига кўра «Бўлажак педагог позитив тафаккурини ривожлантириш» муаллифлик ижтимоий-психологик тренинг дастурини киритиш самарали эканлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 11 июлдаги ПМ 6в-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психологик тренинг» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  11 июлдаги ПМ 6в-сон маълумотномаси). Натижада,  талабаларда диалогик вазиятни яратади, ўз-ўзини билиш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг фаол шаклларини қўллаб-қувватлаш ва ташаббус туфайли таълим олувчиларнинг ижтимоий-психологик салоҳиятини амалга ошириш юз беради ҳамда таълим муассасалари талабаларида позитив тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича психологик малака ишлари кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish