Райимбаев Джавланбек Раджапбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Астрофизик кузатувлар асосида қора ўралар параметрларининг гравитация назарияларидаги таҳлили», 01.04.02 – Назарий физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.3.DSc/FM203.
Илмий маслаҳатчи: Аҳмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Астрономия институти ҳамда “ТИХМИИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва Амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Абдикамалов Аскар Бахтиярович, физика-математика фанлари доктори, етакчи илмий ходим, ЎзР ФА Астрономия институти; Durmus Ali Demir, Др., профессор, Сабанжи Университети, Туркия; Sushant G. Gosh Др., профессор, Назарий физика маркази, Ҳиндистон
Етакчи ташкилот: Ал-Фараби номидаги Қозоқ Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қора ўралар атрофидаги квазидаврий тебраниш частоталари ва уларнинг тасвирлар ўлчамлари кузатув маълумотлари асосида қора ўралар ва гравитация назариялари параметрларини таҳлил қилиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
квазидаврий тебраниш частоталари ёрдамида зарядли айланмайдиган қора ўраларининг массаси ва зарядларига чекли қийматлар олинган;
кузатув маълумотлари асосида топилган М87* ва Сгр А* сояларининг ўлчамларидан фойдаланган ҳолга, уларнинг массалари ва зарядлари орасидаги боғлашинишни аниқладик;
квант гравитациясининг нон-коммутатив қора ўралар атрофида квазидаврий тебранишлар частоталари ва уларнинг соялари ўлчамлари таъсирини ўлчашдаги хатоликлардан анча кичик эканлиги кўрсатилди;
икки чўққили квазидаврий тебранишлар кузатувлар маълумотлари асосида модификацияланган гравитацияда регулар ва сингулар қора ўраларини фарқ қилиш усули кўрсатилди;
қора ўралар атрофидаги квазидаврий тебранишлар асосида улар атрофидаги фазо-вақтнинг муҳим ҳусусиятларидан бири бўлган аккреция дискининг куйи чегараси радиуслари баҳолаш мумкинлиги кўрсатилди;
кузатувларда Керр қўра ўраси спини ва зарядлари ҳосил қилувчи ўхшаш ўхшаш гравитация эффектларини фарқловчи чегаравий қийматлар кўрсатилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қора ўралар массалари ва зарядларини квазидаврий тебранишлар кузатув маълумотлари асосида аниқлаш бир қатор муаллифлар томонидан қоронғги материя ҳусусиятларини текширишда жорий этилган (The Astrophysical Journal Vol.935,91, (2022), Progress of Physics, Volume 70, issue 9-10, 2200053, (2022), Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, Volume 09, id 061, (2022), European Physics Journal C, Volume 82, id 636 (2022), Progress of Physics, Volume70, Issue 9-10, id 2200053, (2022), Universe Volume 8, issue 3, id 182 (2022)). Олинган натижалар қора ўралар атрофидаги қоронғи материянинг параметрини квазидаврий тебранишлар асосида таҳлил қилиш имконини берган.
Қора ўралар сояларини кузатув маълумотлари асосида таҳлил қилиш ва уларнинг параметрларини аниқлашга оид натижалар бир қатор муаллифлар томонидан турли гравитация моделлари уларнинг соялари ўлчамларидан олинган кузатув маълумотлари асосида таҳлил қилишда жорий этилган (Chinese Journal of Physics Vol. 78, pp.141-154, (2022), Annals of Physics Vol.441, 168892,(2022), Universe, Volume 8, issue 10, id 536 (2022), Physics, Volume 4, issue 4, pp.1318-1330 (2022), European Physics Journal C, Volume 82, id 831 (2022), Annals of Physics, Volume 441, id 168892 (2022)). Олинган натижалар айланувчи зарядланган қора ўралар атрофидаги фотон орбиталарини ва уларнинг сояларини таҳлил қилишда ишлатилган.