Sayt test rejimida ishlamoqda

Досумходжаев Фарух Абдиразаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Вазиятли ёндашув асосида бўлажак хуқуқшуносларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2680. 
Илмий раҳбар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Мамуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вазиятли ёндашув асосида бўлажак хуқуқшуносларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ҳуқуқшуносларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари аждодларимиз меросига янгича ижтимоий ўзгаришлар, маъно-мазмун, маданий-маънавий тараққиёт, умуминсоний туйғу ва маънавий қадриятлардан иборат таркибий қисмларни босқичма-босқич тизимлаштириш ҳамда ҳаётий вазиятларни фаолият ва имконият бирлигига имитациялаш асосида ривожлантирилган;
бўлажак ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш сохаси мутахассисларини тайёрлашнинг педагогик омиллари экстремал вазиятларда ватанпарварлик туйғусини намоён этиш, ўзгарувчан ҳолатларда профессионал фаолияти натижаларини тезкор ҳамда адекват баҳолаш компетентлиги уйғунлигини изчил таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
касбий-шахсий сифатларни шакллантириш жараёнини ташкилий-педагогик модели таълим жараёни элементлари, функциялари мақсадли, мазмунли, жараёнли, назорат ва диагностика функцияларини боғлиқлигини яхлит жараён сифатида белгилаш ҳамда касбий фаолиятдаги ватанпарварлик муносабати, амалий-ҳиссий, вазиятни англаш ва баҳолаш таркибий қисмларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ҳуқуқшуносларда ватанпарварлик туйғусини ривожланганлик даражасини белгиловчи индикаторлар ёшларнинг ижтимоий салоҳиятини босқичма-босқич таъминлаш, ижтимоий-маданий ва ҳаётий тажрибаларни мазмунан оптималлаштириш ҳамда янги тасаввурларни ҳосил қилиш имконини берувчи субъектив муаммоларни ҳиссий тушуниш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. вазиятли ёндашув асосида бўлажак хуқуқшуносларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак ҳуқуқшуносларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари аждодларимиз меросига янгича ижтимоий ўзгаришлар, маъно-мазмун, маданий-маънавий тараққиёт, умуминсоний туйғу ва маънавий қадриятлардан иборат таркибий қисмларни босқичма-босқич тизимлаштириш ҳамда ҳаётий вазиятларни фаолият ва имконият бирлигига имитациялаш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дaрсликлaр вa ўқув aдaбиётлaри мaзмунигa Шaрқ пeдaгoгик тaфaккури дурдoнaлaрини сингдириш oрқaли ўқувчилaрдa “oммaвий мaдaният”гa қaрши курaшчaнлик кўникмaлaрини шaкллaнтириш мeхaнизмлaри” нoмли лoйиҳa доирасида белгиланган вазифалар ижросини фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 02-07-3934/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ҳуқуқшуносларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолатини педагогик, психологик таҳлил этиш имкони яратилган; 
бўлажак ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш сохаси мутахассисларини тайёрлашнинг педагогик омиллари экстремал вазиятларда ватанпарварлик туйғусини намоён этиш, ўзгарувчан ҳолатларда профессионал фаолияти натижаларини тезкор ҳамда адекват баҳолаш компетентлиги уйғунлигини изчил таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ХТ-1-55237 рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизaциялаш ва унификaциялаш параметрлари” нoмли лoйиҳa доирасида белгиланган вазифалар ижросини фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 02-07-3934/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси мутахассисларини тайёрлашда ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришнинг педагогик индикаторларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
касбий-шахсий сифатларни шакллантириш жараёнини ташкилий-педагогик модели таълим жараёни элементлари, функциялари мақсадли, мазмунли, жараёнли, назорат ва диагностика функцияларини боғлиқлигини яхлит жараён сифатида белгилаш ҳамда касбий фаолиятдаги ватанпарварлик муносабати, амалий-ҳиссий, вазиятни англаш ва баҳолаш таркибий қисмларини киритиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Ҳарбий хизмат тайёргарлиги” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазрлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи асосида берилган 500-916-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада вазиятли ёндашув асосида бўлажак ҳуқуқшуносларда ватанпарварлик туйғусини намоён қилишга оид касбий-шахсий сифатларни шакллантириш жараёнининг ташкилий-педагогик моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак ҳуқуқшуносларда ватанпарварлик туйғусини ривожланганлик даражасини белгиловчи индикаторлар ёшларнинг ижтимоий салоҳиятини босқичма-босқич таъминлаш, ижтимоий-маданий ва ҳаётий тажрибаларни мазмунан оптималлаштириш ҳамда янги тасаввурларни ҳосил қилиш имконини берувчи субъектив муаммоларни ҳиссий тушуниш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Отиш тайёргарлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи асосида берилган 676-130 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси мутахассисларининг ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришда вазиятли ёндашувнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish